Бабанов «Де-Факто» газетасидан унинг Бакиев ва Мирзакматов билан учрашгани ҳақидаги мақолага раддия беришни талаб қилди

792

Депутат Омурбек Бабанов 15 январда «Де-Факто»нашрининг журналистларига ўзи ҳақида чиққан мақолага раддия берилишини талаб қилди. Газета Бабановнинг Москвада Жаниш Бакиев ва Мелис Мирзакматов билан учрашиш эҳтимоли ҳақида материал чиқарган.

Бабанов ўзининг фейсбук саҳифасида «Де-Факто» газетасининг журналистлари ўзи ҳақида «ёлғон маълумот» ёзишганини билдирган. Сиёсатчи нашриётдан раддия чиқарилишини талаб қилган.

«Ҳар хил сиёсий ўйинларга мени аралаштирмасликка чақираман. Мен сиёсат билан бошқа шуғулланмайман, шу халқимнинг олдида айтилган сўзда тураман. Сизлардан илтимос қиламан: тасдиқланган маълумотларни ёзсангизлар», — деб ёзган у.

«Де-Факто» газетасининг хабар беришича, 15 январда «президент сайловида мағлубиятга учраган» Бабанов қулатилган президент Қурманбек Бакиевнинг укаси Жаниш ва Ўшнинг собиқ мэри Мелис Мирзакматов билан «сиёсатдаги ва бизнесдаги манфаатларини ҳимоя қилиш» тўғрисида Москвада учрашганини билдирган.