Дача-СУ: «Боинг-747» қулаган ерга ҳалок бўлганларнинг хотирасига эсталик ўрнатилди

795

Дача-СУ қишлоғида Туркиянинг «Боинг-747» юк ташувчи самолёти қулаган ерга ҳалок бўлганларнинг хотирасига бағишлаб эсталик қўйилди. Самолёт қишлоқнинг устига 2017-йилнинг 16 январида қулаб тушиб, воқеада экипаж аъзолари доҳил, 39 маҳаллий фуқаро ҳалок бўлган.

Эсталикнинг очилиш маросимига ҳалокатдан жабрланган ва ҳалок бўлганларнинг яқинлари қатнашишди.

Роман Гайнанов/Кабар

Ҳалок бўлганларнинг хотирасига бағишланган маросимга ҳурмат юзасидан Туркиянинг Қирғизистондаги элчихонаси вакиллари ҳам келишди.

Эсталикнинг очилиш маросимига давлат органларининг вакиллари, жумладан президент аппарати етакчисининг биринчи ўринбосари Мухаметкалий Абулгазиев қатнашди. У аввал ҳалок бўлганларнинг хотираси учун эсталик ўрнатиш  ташаббусини қўллаган ҳукумат комиссиясига етакчилик қилган эди.

Роман Гайнанов/Кабар

Эсталикни ўрнатишга ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва жабрланганлар асос солган «Уч фаришта» жамоат уюшмаси ташаббус кўрсатган. Ҳукумат фонднинг бюджетига 2 млн 28 минг сом ажратган.

«Боинг-747» қулаши

2017-йилнинг 16 январь куни эрталаб  «Манас» ҳаво майдонинг яқинидаги Дача-СУ қишлоғидан учиб ўтаётган «Боинг-747» русумидаги юк ташувчи самолёт қулаб тушган.

Сурат: Тилек Бейшеналиев

Ҳалокат натижасида экипажнинг аъзолари билан бирга 39 киши ҳалок бўлган, бир неча турар-жойлар вайрон бўлган. Қирғизистон ҳукумати келтирилган зарар миқдорини  186 млн сом деб баҳолаган.

Нобуд бўлганларнинг оилалари ва жабрланганларга самолётга эгалик қилувчи турк компанияси ҳамда Қирғизистон ҳукумати бадал тўлаб берган. Аммо ҳукумат  жабрланганларнинг ҳавфсизлиги учун тўланган бадал миқдорини очиқ билдирмаган.