Собиқ муфтий Чубак Жалилов депутарлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларини ўз шаъни ва қадр –қимматини ҳимоялаш учун судга бермоқчи. Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи «Сезим» кризис марказига мурожаат қилмаган ва милицияга берган баёноти «катта шубҳа уйғотади».
Жалиловнинг юристи Акин Токталиев Kloop.kg мухбирига собиқ муфтий депутатлар Эльвира Сурабалдиева ва Аида Касималиеваларни судга беришга қарор қилганини тасдиқлади.
«Улар ўзлари қонун чиқарувчи бўлиб туриб, бошқаларнинг ҳуқуқларини бузишмоқда. Энди биз уларга қарши даъво очиш учун тайёргарлик кўряпмиз, судга мурожаат қилганимизда, бу ҳақда маълум қиламиз», —деди у.
Шунингдек, Жалилов ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова ва «Сезим» кризис марказининг раҳбари Бубусара Рискуловага қарши даъво очишни ҳам режалаштирмоқда.
«Аввало, айтиш керакки Чубак ҳожининг аёлидан ҳеч қандай шикоят аризаси тушмаган. Кризис марказида унинг бошини айлантиришди. Ҳатто милицияга берган баёноти ҳам шубҳали. Қандай қилиб баёнотнинг матни бир қоғозга, имзо эса бошқа бир бўш қоғозга қўйилган?»—деб айтди юрист Токталиев «Вести» нашрига берган интервьюсида.
Токталиевни нг сўзларига кўра, депутатлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари Жалилованинг сўзларини «бузиб» кўрсатишган.
СДПКнинг депутати Эльвира Сурабалдиева Жалиловнинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини билдирди.
«Агар у бизни ноҳақ деб ҳисобласа, майли биз билан судлашсин», — дейди у.