Новқат районининг давлат статистика бўлими раҳбари Расулбек Ташов «ишга маст аҳволда келганликда» айбланиб эгаллаган лавозимидан бўшатилди. Бунгача интернетда унинг иш кабинетида икки кишининг маст аҳволда ухлаб ётгани акс этган видео тарқаган.
Миллий статистика комитетининг маълумот хизматидан «Клооп»га билдирилишича, Ўш вилоятининг Новқат район статистика бўлими раҳбари Расулбек Ташов эгаллаган лавозимидан четлатилди.
Бунгача интернетда видео тарқаб, унда Новқат район статистика бўлими раҳбарининг иш жойида маст аҳволда икки киши ҳуррак тортиб ухлаб ётгани тасвирга олинган.
Миллий статистика комитети бу воқеа бўйича расмий текширув юргизиб, унинг натижасида Ташовни «иш тартиб-қоидаларини бузган» ва «спиртли ичимлик, гиёҳванд ёки бошқа токсид моддалар қўлланган ҳамда ишга маст аҳволда келган» деб, эгаллаган лавозимидан бўшатди.
Шунга кўра Ташовнинг ўринбосари Шайирбек Арапов ҳам «хизмат вазифаларини тўлиқ бажармагани учун» ишдан четлатилди.
Новқат район статистика бўлимининг раҳбари Ташов «Клооп» мухбирига берган маълумотида айтишича, ўзининг касбдошлари унга дори ичириб ухлатган. Яна у спиртлик ичимлик истеъмол қилмайди.
«Интернетда тарқалган видеода менга дори бериб ухлатиб, кейин видеога олишган. Мен бу воқеага даҳли бор деб етакчи мутахассис ва котибдан гумон килиб турибман», — деди Ташов.
Ташов тегишли органларга воқеани суриштириш бўйича ариза билан мурожаат қилмоқчи.
Муаллиф: Асель Туратова