Милиция Темир Жумакадиров ҳалок бўлган йўл ҳалокати бўйича ишни судга оширди

814

Милиция собиқ вице-премьер-министр Темир Жумакадиров, унинг ҳайдовчиси ва ёрдамчиси ҳалок бўлган йўл ҳалокати бўйича текширувни ниҳоясига етказди. Жумакадировнинг машинаси билан тўқнашган КамАЗнинг ҳайдовчисига жарима солинди.ИИМнинг маълумотига кўра, ишни Чуй вилоятининг Москва район суди кўриб чиқади.

КамАЗнинг ҳайдовчисига «Бир неча кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл қоидаларини бузиш» моддаси бўйича айб қўйилди. У уч йилгача автомашина бошқариш ҳуқуқидан ва етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Жумакадировнинг машинаси 2017-йилнинг 7 октябрида Бишкек — Қораболта йўлида КамАЗ билан тўқнашган. Воқеа жойида Жумакадировнинг ўзи, ҳайдовчиси ва ёрдамчиси ҳалок бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, КамАЗ йўлнинг қарши қисмига чиққан.

У 2017-йилнинг 15 октябрида бўладиган президент сайловида овоз бериш участкаларини текшириш учун Талас вилоятига кетаётган бўлган.

2017-йилнинг августида премьер-министр Сапар Исаков Жумакадировга йўл ҳалокатларини сони ортаётгани сабабли йўллардаги хавфсизликни «қатъий» таъминлашни топширган эди.

Муаллиф: Рустам Халимов