Эронда саккиз кундан бери ўтаётган митинглар. Эронда нималар бўляпти?

851

Эронни 2017-йилнинг декабри охирида бошланиб, олти кундан бери давом этаётган митинглар қуршади. Аввалига норозиликка чиққанлар озиқ-овқатларнинг нарҳини қимматлаганига норози бўлишган. Бироқ акция секин-асталик билан сиёсий норозиликка айланиб кетган. 20дан ортиқ киши митингларда ҳалок бўлиб, 450дан ортиғи қўлга олинган.

Бари нимадан бошланди?

Дастлабки норозиликлар 2017-йилнинг 28-декабрида Эрондаги йириклиги бўйича иккинчи ўриндаги шаҳар Машҳадда бошланган. Олдинига одамлар озиқ-овқатларнинг қимматлигига норози бўлиб кўчага чиқишган — тухумнинг баҳоси бир ҳафта ичида икки марта қимматлаган.

Бора-бора митингчилар сиёсий чақириқларга ўта бошлашган. Улар асосан полициянинг зўравонлигига қарши бўлиб, сиёсий сабаб билан қамалганларни озод қилиб талаб қилишган.

29-декабрда норозиликлар ўлканинг яна беш шаҳрида уланган. Митинглар ҳақидаги маълумотлар Машхаддан кейин Решт, Керманшах, Шираз, Исфахан ва Хамадан шаҳарларидан туша бошлаган. Машҳаднинг ўзида полиция норозиликка чиққан 52 одамни қўлга олган.

Кейинчалик митингчилар билан полиция ва Ислом Инқилобининг соқчилар корпуси кучлари ўртасида тўқнашув бошланган — бу Эроннинг миллий хавфсизликни таъминловчи қуролли кучларининг махсус қисми.

Аввал митингчилар 30-декабрнинг тонгида давлат пойтахти Теҳрон кўчаларига чиқишган. Полиция митингчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув отувчилардан фойдаланишган.

Эрондаги норозилик акциясига чиққанлар, 31-декабрь 2017-йил. Сурат: Wikimedia Commons

Бу митинглар 2009-йилдагидан ҳам йирик норозилик акцияси бўлди — унда норози бўлганлар Махмуд Ахмадинежаднинг президентлик сайловидаги ғалабасига қарши чиқишган. Бироқ норозилик билдирувлари асосан Теҳронда юз бериб, уни тўхтатиш мумкин бўлган.

Норозилик митинглари дастлабки олти кунда камида 21 одам қурбон бўлган. Полиция митингчиларни 450дан ортиғини қўлга олган, энди уларнинг айримлари ўлим жазосига тортилиши мумкин.

Эронликлар нима сабабдан кўчага чиқишди?

Асосий сабабларнинг бири деб 2015-йили келишилган Эроннинг атом шартномасининг оқибатларини айтишмоқда. Шартнома Эроннинг атом қуролини ишлаб чиқаришдан бош тортишининг ўрнига санкцияларни олишни кўзлаган.

Эрон  президенти Хасан Рухани ўлканинг иқтисодий ўсишини БМТ хавфсизлик кенгаши киритган санкцияларни бекор қилиниши ҳисобидан таъминлашни кўзлаган. Бироқ АҚШ президенти алмашгани сабабли бу нарса амалга ошмай қолган. Янги сайланган президент Доналд Трамп собиқ маъмурият режасини инкор қилиб, 2017-йилнинг октябрида шартномаларни қайта кўриб чиқишга ваъда берган.

Ҳукуматга қарши чақириқлар бўлганига қарамай, норозиликка чиққанлар орасида бирорта ҳам лидерлар йўқ. Бу саккиз йил аввал мухолифатчилар президент сайловининг натижаларини талашишга ҳаракат қилишган вақтдаги митинлардан фарқланади.

Пикетчиларнинг чақириқлари

Эронликлар биргина ўлка иқтисодий аҳволини эмас, ўрта табақалар билан сиёсий ва диний элита ўртасидаги адолатсизликдан норози.

Асосан, Машҳад шаҳрида бир неча одамни «Президент Руханига ўлим» деган чақириқлари учун қамоққа олишган — бошқа митингчилар орасида эса «Қиммат нарҳларга ўлим» деган чақириқлар машҳур бўлиб қолган.

Чақириқларда Рухонидан ташқари Эроннинг олий етакчиси аятолла Али Хосейни Хаменеининг ҳам номи пайдо бўлган. Митингчилар «Али, ўлкани ўз ҳолига қўй!» деб қичқиришмоқда.

Аятолла Али Хосейни Хаменеи. Сурат: Flickr

Теҳрон университетининг талабалари «Консерваторлар билан ислоҳатчилар, ўйин тугади» деган чақириқлар билан чиқишмоқда. Шундай қилиб улар парламентда ғазабни келтириб ўтирган сиёсий кучларга ўзларининг норозиликларини билдиришмоқда.

Эрон фуқаролик уруши қоплаган Суриядаги Башар Асад ҳукуматини қўллаётганини, норозиликка чиққанлар «Суриядан кетинг, биз ҳақимизда ўйланглар» деган чақириқлардан фойдаланишмоқда.

Бундан ташқари айрим митингчилар «Россияга ўлим» деб қичқиришмоқда. Улар бундай қадамлар билан ўлкани Махмуд Ахмадинежад бошқарган вақт — 2009-йилдаги президентлик сайловининг натижаларини қўллаган Москвага нисбатан ўз муносабатларини кўрсатишмоқда.

Теҳрон позицияси

Президент Хасан Рухани 1-январда ўзининг фуқароларга нисбатан мурожаатида маълум қилишича, эронликлар ҳукуматни танқид қилишга ҳақлари бор.

«Биз Конституция билан фуқаролар ҳуқуқлари асосида тузилган эркин халқмиз, аҳоли ўз танқидини, қолаверса, ўзларининг норозиликларини эркин турда кўрсата олишади», — деб келтирди Руханининг сўзларини PressTV ахборот агентлиги.

Эрон президенти Хасан Рухани. Сурат: Flickr

Шунга қарамай, президент оммавий тартибсизликлар ортида АҚШ туради деб ҳисоблайди. Эрон президентининг фикрича, норозиликларга чиқаётганларни Саудия Арабистони қўллаши мумкин — бу ўлкалар 2009-йили дипломатик алоқаларни узишган. Бу нарса йил бошида Теҳрондаги араб элчилиги эронликларга Молотов коктейлини улоқтиргандан кейин бўлган. Уларнинг норозиликлари Саудия Арабистонида бўлган шия ташвиқотчиси Нимра ан-Нимранинг ўлим жазосига тортилишига олиб келган.

Ўлка ҳукумати атайлаб тартибсизликларни қўзғатган бир неча «провокатор» қўлга олингани ҳақида маълум қилишган. Аятолла Хаменеи 2-январда билдиришича, ўлкадаги норозилик акцияларини «пул, қурол, сиёсий билдирувлар билан провокациядан» фойжаланиш билан «душманлар» уюштиришган.

 

Президентнинг кўз қарашига нисбатан ҳукумат фуқароларни митингларда қатнашмасликка чақирмоқда. Эроннинг ички ишлар министри Абдолреза Рахмани-Фазли норозиликларнинг иштирокчилари «ўзлари билан бошқа фуқаролар учун муаммоларни яратишмоқда» деб айтди.

ОАВ ва интернет тармоғида нима бўлмоқда?

Эронда теледастурлар давлатнинг назоратида бўлганига қарамай, бўлаётган воқеалар ҳақида кўрсатилмоқда. Асосан телеканаллар Кахдарижан шаҳрида ўлдирилган одам ҳақида билдиришмоқда — журналистларнинг айтишича, норозилик акциясига чиққанлар полиция участкасидаги қуролларга эгалик қилиш ҳаракатида бўлишган.

Шу вақтда телевидениедан президент Рухани билан олий аятолла Али Хусейн Хаменеига йўналтирилган ҳукуматни қўллаш митинглари ўтаётгани бўйича билдиришмоқда.

Норозилик намойишлари кучайган вақтда Эронда Telegram месенжери билан Instagram ижтимоий тармоқларини таъқиқлашган. Ҳукумат бу нарсани «тинчлик билан фуқаролар хавфсизлигини қўллаш» мақсадида вақтинча чоралар деб тушунтирди.

Бироқ 31-декабрда Дуров шахсан ўзи «зўравонликка очиқ ташвиқот чақириқлари» учун “amadnews” каналини таъқиқлангани бўйича эълон қилинган. Каналга умумий 1,4 млн одам ёзилган. Каналнинг маълумотларига ёзилганларга «Молотов коктейлини» полицияга қарши қандай тўғри фойдаланиш кераклиги ҳақида маълумотлар тарқатишган.

Бу вақтгача Дуровга Эроннинг коммуникация министри Азари Жахроми полицияга нисбатан зўравонлик кўрсатиш чақириқлари бор канални таъқиқлаш талаби билан шахсан ўзи мурожаат қилган.

Эронда Telegram — машҳур месенжерларнинг бири. Уни 40 млнга яқин одам фойдаланади. 2016-йили унга ўлканинг умумий интернет-трафигининг 40га яқин фоизи кетади. Месенжернинг машҳурлиги ўлкада кўплаган ғарб сервисларига тўсиқ қўйилгани билан боғлиқ.

Дунё ҳамжамиятининг реакцияси

Норозилик намойишлари бошлангандан бир кун ўтиб, АҚШ давлат департаменти ўлкадаги кўтарилишларга изоҳ берган. Америка Эрон ҳукуматини улар «экспортга чиққан бошқа товари зўравонлик, қон тўкиш, хаос ҳисобланган тарихга ва маданиятга бой ўлкани иқтисодий томондан оқсаган қароқчи давлатга айлантириб» қўйишда айблаган.

АҚШ президенти Доналд Трамп твиттерда АҚШ Эрондаги воқеани кузатаётганини ёзган.

 

«Ва ниҳоят эл ўз пуллари билан бойликларини ўғирлаб, террорчиларга сарфлашаётганини тушунишди. Улар бундан буён шунга рози бўлишмайдиган кўринади. АҚШ инсон ҳуқуқларининг бузилишини диққат билан кузатишади», — деб айтилади Трамп маълумотида.

Жавоб мақсадида Эрон ташқи ишлар министрлиги АҚШ президентини ўлканинг ички муаммолари устида ўйланишга чақирган.

«У ҳар куни қуролли тўқнашувлар билан отишувлардаги одам ўлдириш ва миллионлаган уйсизлар ва пул қолган одамларнинг муаммолари каби ички масалалар билан шуғулланишга ҳаракат қилса бўларди», — деб келтирди Эрон ТИМ вакилини сўзини RT нашри. Россиянинг ташқи ишлар министрлиги бўлаётган воқеаларни «Эроннинг ички ишлари» деб атаб, бошқа ўлкаларни бу воқеаларга аралашмасликка чақирди.

Муаллиф: Рустам Халимов