Филиппин жанубидаги Давао шаҳридаги савда марказидаги ёнғинда 37 киши ҳалок бўлди – улар ер тўладан чиқа олишмади. Сўнгги икки кун ичида ёнғин, бўрон ва сув тошқинидан ўлкада 200 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Давао ҳукуматининг тасдиқлашича, ёнғинда ҳалок бўлган 37 кишининг омон қолиш имкони бўлмаган. Улар ёнғин юз берган вақтда савдо маркази биносининг ер тўла қисмида қамалиб қолишган.
Ёнғин сабаби маълум эмас, ҳалок бўлганлар сони 37 кишидан кўп бўлиши ҳам мумкин. Олти киши қутқарилган ва касалхонага етказилган.
Philippines shopping mall fire kills 37 https://t.co/4h3hAW73B0 pic.twitter.com/Tf6w7ISmVz
— ABC News (@abcnews) 24 декабря 2017 г.
Савдо марказидаги ёнғин 23 декабрь куни бинонинг учинчи қаватидаги мебель магазинидан чиққан ва юқори қаватларга жадаллик билан илашган.
Ёнғин ерига аввал Давао шаҳрида мэр бўлиб ишлаган, Филиппин президенти Родриго Дутерте келган.
У ёнғин қурбонлари ва бедарак кетганларнинг яқинлари билан учрашди.
Охирги икки кун ичида Филиппинда 200дан ортиқ киши ҳалок бўлди, рақамларнинг яни ўсиши мумкин. Ўлка ҳудудида бўрон ҳам бўлиб 180 киши ҳалок бўлган, яна 160 киши бедарак йўқолган.
Муаллиф: Александра Титова