«Чегарасиз шифокорлар» ташкилотининг фикрича, Мьянма ҳукумати 2017 йилнинг 25 августдан 24 сентябригача юз берган тўқнашувда халок бўлган роҳинжалар сонини камайтириб кўрсатмоқда. Мьянма ҳукумати фақат 400 киши ҳалок бўлганини билдирди, «Чегарасиз шифокорлар» фикрига кўра эса ҳалок бўлганларнинг сони энг камида 6700 киши бўлган.
Ташкилот берган маълуомотга кўра , Мьянма ҳукумати ҳалок бўлган роҳинжа мусулмонлари сонини 16 карра оз кўрсатган.
Ҳукуматнинг ҳалок бўлганларнинг 400 нафар эканлиги тўғрисидаги хабаридан фарқли равишда, «Чегарасиз шифокорлар» ҳалок бўлганлар сонини 6700 кишидан кўп эканини ва энг камида 647 минг роҳинжа ўлкадан қочган деб ҳисоблайди.
«Энг оз ҳисоб билан, камида 6700 кишининг ҳалокати жумладан 730 нафар беш ёшдан кичик бўлган болалар ўлими зўравонликлар оқибатида юз берган», — дейди ташкилот.
Ҳалок бўлганларнинг аксар қисми ўқдан яраланиб ўлган, мингдан ортиқ киши ўтда куйиб ёки бўғилиб ҳалок бўлган.
«Чегарасиз шифокорлар» ташкилоти нинг тасдиқлашича, роҳинжалар ўлим ҳолатларига кўра ҳужум мақсадли ва режалаштирилган бўлган.
Шунингдек ташкилот роҳинжаларнинг Мьянмага қайтиши ҳақида ноябрда имзоланган битимга хали барвақт деб ҳисоблайди, чунки аҳоли Бангладешга қочишда давом этмоқда.
«Чегарасиз шифокорлар» нинг Бангладешдаги қочқинлар лагерини текширувида улар санитария шартларига талаб бермайдиган шароитда эканликлари аниқланган. Бангладеш ҳукумати роҳинжа мусулмонларининг ўлка ичида харакатланишини чеклаган.
БМТ роҳинжани таъмирлаш учун 7 млн доллар ажратган, октябрда эса Германия 20 млн евро ажратилгани ҳақида билдирган эди.
Муаллиф: Айдай Иргебаева