Қирғизистон ва Сербия виза талабларини енгиллаштиради

611

Сербия ва Қирғизистон ҳукумати ўзаро виза талабларини бекор қилиш бўйича шартнома имзолашди. Энди қирғизистонликлар Сербияда 90 кунгача визасиз юра олишади.

Ташқи ишлар министри Эрлан Абдилдаев 5-6-декабрда Сербияга борди. Учрашув вақтида икки давлат вакиллари 90 кунгача виза талабларини ўзаро бекор қилиш бўйича шартномага қўл қўйишди.

Бу Қирғизистон фуқаролари Сербияда 90 кунгача визасиз юра олишади деганини билдиради. Бундан ташқари Сербия фуқаролари ҳам Қирғизистонга 90 кунгача визасиз келишади.

«Бу Қирғизистон билан Сербия ҳамкорлигини ривожлантириш йўлидаги реал қадам ва бизнинг фуқароларни бориб келишини ва туризм муҳитини ривожланишини енгиллаштиради», — деб айтилади ТИМнинг матбуот хизмати маълумотида.

Ҳозирча визасиз тартиб қачон кучга кириши номаълум.

Айни дамда Қирғизистон фуқаролари Сербияга бориш учун соддалаштирилган тартибда виза олишади.

Муаллиф: Рустам Халимов