Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ўрмон хўжалиги бўйича давлат агентлигининг раҳбари Абдикалик Рустамов билдиришича, ёлғончилик учун фаол Влад Ушаковни судга бермоқчи. Бу вақтгача Ушаков Иссиқ кўлдаги Жууку дарасида Тянь-Шань қарағайлари ноқонуний кесилаётганини билдирган.
Рустамов 7-октябрда, матбуот йиғинида маълум қилишича, ёлғончилик учун Ушаковни «шахсан ўзи» судга беради. Рустамов «Клооп» мухбирига билдиришича, фаол дарахтларни ноқонуний кесилиши бўйича «бир неча марта ёлғон маълумот берган» деб айтди.
«Маҳаллий ҳукумат органлари, давлат экотехинспекция, молия полицияси ўша ерга кетишди. Фактлар тасдиқланмади. Бу Влад Ушаковнинг мана шундай расмларни эълон қилган биринчи ҳолат эмас», — деди Рустамов.
Рустамов фаол айрим вақтларда бир неча вақт олдин олинган расмларни ҳақиқат қатори қўрсатмоқда деб қўшимча қилди.
Фаол Влад Ушаков «Клооп» мухбирига билдиришича, эҳтимолий суд ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтди.
«Агар улар мени фикримни билгиси келса, улар мени матбуот йиғинига чақириши керак. […] Мен айбловларни эшитмадим, менга ҳеч ким мурожаат қилмаган», — деди Ушаков.
Фаол Рустамовнинг бир неча йил аввал олинган расмларни эълон қилди деган сўзларини «уйдирма» деб атади.
«Мен шу дарадаги расмларни кўрсата оламан ва улар ҳақиқатда ҳам 2-декабрда олинган. […] Кесиш факти мавжуд, дарахт ёғочлари ўзидан-ўзи пайдо бўлиб қолмайди», — деди Влад Ушаков.
Премьер-министр Сапар Исаков 5-декабрда Жууку қапчиғайида қарағайлар ноқонуний кесилаётганига «энг оғир чораларни» кўришни топширган. Исаковнинг буйруғига ўзининг фейсбугида кесилган дарахтларнинг суратларини эълон қилган фаол Влад Ушаковнинг мурожаати сабаб бўлган.
Шу куни милиционерлар билан ўрмон хўжалиги хизматининг ишчилари айтилган ҳудудларни текшириб чиқиб, дарахтлар рухсатсиз кесилган ҳолатларни аниқлашмаган.
Иссиқ кўл вилоятидаги Жууку қапчиғайи алоҳида назоратга олинган табиат мажмуаси бўлиб ҳисобланади. Бу ерда дарахтларни кесишга, ҳайвонларни овлашга ва шахсий уйларни қуриш тақиқланган.
Муаллиф: Рустам Халимов