Парламент депутатлари таъмирланган ва янги йўлларга бўлган кафолат муддатини оширувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Энди янги йўлга бўлган кафолат беш йил, таъмирдан ўтказилган йўлларники уч йилни ташкил қилади.
Қонун лойиҳаси учун 30-ноябрда 97 депутат овоз берган.
Ўзгартиришларга кўра, энди янги автомашина йўлига бўлган кафолат муддати икки йилдан беш йилгача кўпайтирилади. Таъмирдан ўтган йўлнинг кафолат муддати бир йилдан уч йилгача узайтирилди.
Ўзгартиришларнинг ташаббусчилари бу янги ва таъмирдан ўтган йўлларни топширишдан кейин пудратчиларнинг жавобгарликларини орттиради деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари ўзгартиришнинг муаллифлари фикрича, кафолат муддатини кўпайтириш пудратчиларнинг ўз ишларини сифатли бажаришга асос бўлади.
«Шу сабабли кафолат муддати кўтарилмаса, давлат янги ва реконструкция қилинган йўлларни хизмат кўрсатиши бўйича қўшимча юкни ўз ичига олади, бу ўлканинг бюджети чекланиб турган вақтда оғирлик қилиши аниқ», — деб айтилади маълумотда.
Ўзгартиришларга кўра, унга президент қўл қўйгандан кейин кучга киради.
Муаллиф: Ислам Розиев