«Бир куни эримиз бизни зўрға ажратган». Иккинчи хотин ҳикояси

2550

Таниқли диний арбоб Чубак Жалилов бева аёлни хотинликка олганини очиқ эълон қилгандан сўнг қўшхотинлик қирғиз жамияти муҳокама қилган асосий мавзуларнинг бирига айланди. Жамиятда Жалиловнинг қадамини қўллаганлар ҳам, танқид қилганлар ҳам кўп.

Материалнинг асл нусҳаси «Азаттык» радиосининг сайтида эълон қилинган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Чубак Жалилов қонунни топтаб, иккинчи хотинни олгани ва ўзи олибгина қолмай бошқаларни ҳам шунга чақиргани учун жжазоланиши кераклигини айтишмоқда.

Давлат етакчилари бу чақириқларга ҳозирча жавоб беришмаган. Халқ орасида бу каби ҳолатга тушиб, қалби яраланиб, руҳий ёрдамга мухтож бўлган аёллар кўп. Шу билан бирга иккинчи, учинчи аёл бўлиб турмушга чиқиб, афсусланганлар ҳам топилади.

Иккинчи, учинчи аёл бўлиб текканларнинг деярли барчаси исмини айтишни истамас экан. Уларнинг бири  - ўзини Нодира деб таништирган келин 27 ёшда. Етти йил аввал ўзидан анча катта эркак билан танишиб, унинг "ажрашганман ва сенга уйланаман" деган ширин сўзига ишониб, алданиб қолганини айтди:

- 20 ёшдаги талаба қиз эдим. Турмуш ўртоғим келишган, басавлат ва ишли одам эди. Қимматбаҳо машинаси бор эди. Дугоналарим билан бирга Бишкекдаги кафеларнинг бирида ўтириб, танишиб қолганмиз. Қизларга кўп пул сарфлар эди. Мени уни ўзини яхши олиб юриши, пули ҳам қизиқтирди. Ўзи ҳам ўша вақтда қизлар ҳавас қиладиган киши эди. Муносабатларимиз яқинлашиб, бирга яшай бошладик.

Аёли билан ажрашмаганини, тўрт боласи борлигини билдим. Ўша вақтда болалари, аёли мени қизиқтирмас эди. Уларни ўйлаган ҳам эмасман. Шу билан бирга бўлсам деган мақсад билан яшадим. Менга ижарага хонадон олиб берди, қорнимни тўйдирди, пул бериб турди. Тенгдошларим мени ҳаётимга ҳавас қилиб қолишди. Бир ҳафтада бир марта келарди, шу менга етарли бўларди. Қолган кунлари дугоналарим билан ўйнаб-кулиб, у берган пулларни сарфлаб, завқланиб юрардим. Икки-уч йил ўтгандан кейин унинг аёли бизни муносабатларимизни билиб қолиб, оиласида муаммо чиқди. Ёлғон айтмайман, оиласини ташлаб менга қайтсин деб кўп ҳаракат қилдим. Ота-онам бундай юрганимни билмасди.

Кейин ҳомиладор бўлиб қолдим, масжидга бориб никоҳлатдик, қиз туғдим. Ота-онамизга айтишга тўғри келди. Азобнинг барчаси кейин бошланди. Аёли билгандан кейин "ёки бизни ёки уни танла" деган шарт қўйибди. Бироқ турмуш ўртоғим икки томонда ҳам яшайди. Авваллари яхши бўлсак, фарзандли бўлгандан кейин, келишмовчиликлар, тўполонлар кўп бўлди.

Иллюстратив сурат

Ҳозирда Нодира икки қизнинг онаси. Ўзи истагандай эри биринчи аёлининг қаршилигига қарамай Нодирага ҳам келиб, фарзандларига ҳам ёрдамлашиб туради. Бироқ Нодира оилани бузганига, ўзидан катта кишига турмушга чиққанидан асфсусланишини яширмади. Орадаги ўн тўрт ёш фарқ ҳозирда иккисининг ҳаётига катта таъсир қилар экан:

- Эрим жуда қизғонади, баъзан ишгача бориб қолади. Тенгдошларим билан бемалол юролмайман, телефонда ким биландир сўзлашсам ҳам тинглаб туради ёки ўзи бирор жойга олиб бормайди. Меҳмонга, тўй-томошаларга биринчи аёли билан борарди. Мени айрим ҳолларда дўстлари йиғилган жойларга олиб бормаса, ҳеч ким билан борди-келди қилолмайман. Дўстларининг орасида сиртдан ўзимни бахтли кўрсатганим билан қалбим эзилади.

Қайнонам томондан ҳам бир оиланинг муносабатларини буздинг деган таналарни эшитганман. Ҳаммаси бор, кийим, озиқ-овқат, пулдан ўкситмайди. Бироқ баъзан жуда қийналаман. Биринчи хотини домла-бахшиларга бориб ўқиганини ҳам эшатиб қоламан. Оила бутун бўлгани яхши экан, икки у ерда, икки кун бу ерда бўлмай. Ҳақиқатдан ҳам ўз тенгимга турмушга чиқиб, у билан бирга фарзандларимга бирга қарасам бўлмасмиди, деб кўп ўкинаман. Вақтни ортга қайтаромас экансан. Ортга қайтганда ҳаётимни бошқача давом эттирардим.

Нодира каби иккинчи, учинчи хотин бўлганларнинг кўпи шариатга кўра, никоҳ билан яшагани сабабли фарзандига гувоҳнома ололмай юрганлари ҳам йўқ эмас. Бундай аёлларнинг орасида куёви икки аёлга бир хил муносабатда бўлмайди деганлари ҳам бор. Исмини шартли равишда Айгүл деб атаган 30 ёшдаги келин беш вақт намоз ўқиган одамнинг иккинчи аёли экан:

- Шариат асосида яшасам майли дейсан. Бироқ панданинг қизиққанлари барчасидан устун бўлади. Уни жуда тақводорларгина маъқулламаса... Чубак ҳожи ўзига ишонгани учунгина олдида. Бироқ адолатли бўлиш жуда қийин деб ўйлайман. Пайғамбаримиз "одил бўла олсангизларгина уйланинглар" деб айтган. Пайғамбаримизнинг ўзи "мен аёлларимга адолатли бўлолдимми" деб қўрққан экан.

Айгулнинг айтишича, жамиятда иккинчи хотинни савобгарчиликка ёки шариат талабини бажариш учун эмас, хумор учун олаётганлар кўп.

40 ёшдаги Аймира ёши ўттиздан ўтиб қолганда оилали, тўрт боласи бор, ўзидан кичик кишига турмушга чиқиб, уч боланинг онаси бўлди. Болаларининг омонлигига шукур қилган Аймира (исми ўзгартирилган) куёви билан кундошидан кўп хўрлик кўрганини айтди:

- Турмуш ўртоғим биринчи хотини билан мени, болаларини таништираман дейди. Иккимиз бошқа-бошқа уйда яшаганимиз билан бир-биримизни кўргимиз йўқ. Эримга ҳеч нарсани билдиргим келмайди, у келганда ҳамма нарсани тайёрлаб кўнглини олиб тураман. Бироқ биринчи хотинини ёмонлагим келаверади. Мени сўзимга кириб уни уриб-калтаклаган ёки унинг сўзини эшитиб, менга аъзият этган ҳоллар бўлади. Иккимиз кўришсак, юлишиб, муштлашувгача борамиз. Куёвим бир сафар бизни зўрға ажратиб қолган. Шундай қилиб икки оиласини муросага келтиролмай қолди.

Очиқ айтмагани билан мени иккинчи хотин қилиб олганига у ҳам "аттанг" қилишини сезаман. Нариги уйига борса биринчи аёли "хотинингга кет" деса, менга келса мен уни ёмонлаб, қўй деса "ёнини оляпман, ўша яхши" деб турсам нима ҳам қиларди... Иккингдан ҳам безор бўлдим деган кунлари ҳам бўлган. Аёллик қилар экансанда. Сизнинг саволларингиздан кейин ўйлам кўрсам, ҳаётим, ёшлигим қачон ундан қутиламан, эрим фақат меники бўлса деган ҳаракат билан ўтиб кетибди.

Иллюстратив сурат

Қўшхотинлик масаласидан фақат иккинчи, учинчи хотин жабрланади деб айтиб бўлмайди. Эрининг қўхотинлигидан биринчи хотин кўпроқ жабрланишини руҳшунослар текшириб кўрган.

Сабира ҳам турмуш ўртоғи билан Россияда ишлаб юриб турмуш қурган. Лекин улар Қирғизистонга қайтиб келгандан кейин эри иккинчи хотин олган. Етти мучаси соғ Сабира аввалига куёвининг бу ишидан қаттиқ норози бўлиб, ўз жонига ҳам қасд қилган экин. Ҳозирда дин йўлига тушиб, уч ўғлига бахт тилаб, сиртидан ҳеч нарса билдирмагани билан куёвининг олти йил аввалги ишини ҳамон кечирмаган:

- Мени кўнглимдагини, ичимда кечган ҳисларни куёви бошқа хотин олганлар тушунади. Ўша вақтни эсланим келмайди, ҳаёт қизиқарсиз бўлиб қолган. Кучли депрессия, стресс бўлдим. Унда болалрингни ҳам ўйламай, бефарқ бўлиб қолар экансан. Мена шунча ғам берган турмуш ўртоғимни ўлдириб қўйгим келарди.

Ичим куйиб, юрагим оғриб, ёниб, олган хотини билан эримни туни билан қарғаб, наълат айтиб чиққан кунларим бўлган. Ҳозир бунинг барчаси ўтди. Ўзимни соғлигим ўзимга, болаларимга кераклигини тушундим, динга берилдим, енгилладим. Бироқ ўзимни ичимни ейман, менинг шу аҳволим болаларимга, уларнинг руҳиятига таъсир қилмасмикан деб хавотирланаман.

Қўшхотинликдан жабрланган аёллар орасида руҳшунослар маслаҳатига мухтож бўлганлар кўп. Бундай тақдирга учраган аёллар ҚИрғизистондаги кризис марказларига мурожаат қилишади.

Ўшдаги "Ак жүрөк" кризис марказининг етакчиси, ҳуқуқ ҳимоячиси Дарика Асилбекова динни билган тақводор аёллар ҳам куёви устига хотин олишини истамаслигини, бу тушунча оила, жамиятнинг келажаги, болалар учун хавфли эканлигини огоҳлантирди:

- Бу ҳақиқатдан ҳам жуда оғир. Бир томонлама ёки бир кишининг қизиқиши билан ҳал қилинадиган масала эмас. Аввалига бир одамнинг қизиқиши билан бўлади. Бироқ бир неча киши жабрланади. Бошқача айтганда, икки аёл ҳам, уларнинг ўртасида куёв ҳам болалар ҳам жабрланади. Болалар жиноят қилиб қўйган каби чўчиб, жамиятдан ажралиб қолишади. Руҳий томондан айниқса биринчи аёлга оғир бўлади. Кўпчилик айтади, эрига рози бўлиб, олиб бремоқда деб. Бироқ бу бошқа нарса, бошқа ҳолларда.

Аёлларнинг табиати бошқа. Оғриётган, қариган аёл ҳам устига хотин олишга рози бўлмайди. Кўп хотин олган оилада биринчи аёл иккинчисини айблайди. У очиқ қаршилик қилмаса ҳам, иккинчи аёл барибир эркин юролмайди.   Бизга бундай аёллар кўп мурожаат қилишади. Келишмовчилик бўлмай қолмайди. Миллион марта ақлли, таъсирли, мукаммал йигит бўлса ҳам, олим бўлса ҳам икки аёлни бошқариш қийин. Бошқариб ҳеч нима демай ўтириши мумкин, ичларида қурт қайнайди. Қурт қайнаб сиртга чиққандан кейин уларни босиб кўр. Бу оилавий қадриятларни бузилишига олиб келади. Биринчи аёллар "мени шундан нимам кам, уни нима ортиқ" деб ўзларини еб қўйишади.

Қонун унутилганда...

Ҳуқуқ ҳимоячилари аёлларнинг, миллатнинг масаласини айрим олимлар айтмоқчи кўп аёл олиш билан эмас, бошқа йўл – аёлларнинг ижтимоий ҳолатларини енгиллаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, сўнги вақтларда асосий муаммога айланган ажралишлар сабабларини текшириб, унинг олдини олиш билан ҳал қилишни таклиф қилади. Қирғизистонда бир вақтда икки ёки ундан кўп аёл билан яшаш қонунда таъқиқланган, бундай эркак икки йилгача озодликдан маҳрум қилинади. Шунга қарамай, кўп хотинликни қонунийлаштириш ташаббуслари очиқ муҳокама қилиниб, қайсидир депутатнинг, амалдорнинг бир неча аёли бор деган гаплар халқ орасида очиқ айтилади.

Диний арбоб Чубак Жалилов иккинчи хотин олганини очиқ эълон қилгандан кейин жамиятда уни "ёш аёл олмай, ногирон ёки тушмушда қийналганларга ғамхўрлик қилса бўларди", "хумор мақсадини кўзлади" деб танқид қилганлар кўп бўлди. Аксинча, унинг ишини ёқлаб, "қирғиз қизларини турли миллатларга хор қилмай ўзимиз олайлик" деётганлар ҳам чиқди. Бироқ буларнинг кўпи эркаклар эканлигини сезса бўлади.

Чубак Жалилов ўз қадамини ислом шартлари ва миллатнинг келажагини ўйлагани билан тушунтирмоқда. Мусулмончиликда тўрт аёлгача рухсат берилади, бироқ мажбурий турда эмас. Кўп хотин олганларга "барчасига бир хил муносабатда бўлиш, моддий ва маънавий ҳуқуқларини тптамаслик" ҳақида кучли талаблар қўйилади. Одамларнинг бу талабларни бажариб, адолатли бўлиши гумон экани, шу сабабли айбдор бўлиб қолишни истамаганлар бир аёл билан чекланишига ишора қилинган.

Айтиб ўтиш жоизки, диний арбоблар кўп хотин олиш таклифига Қирғизистонда эркакларга нисбатан аёллар кўп деган маълумотни сабаб қилишади. Бироқ миллий статистика қўмитасининг бу йил августдаги текшируви бу айтилганларни инкор қилиб, ўлкада аёл билан эркакнинг фарқи 0,8 фоизгина эканлигини ва 60дан катта аёллар кўплигидан аёлларнинг сони кўп чиқаётганини кўрсатган.

Кўп аёл олиш оддий ҳолат қатори саналган Саудия Арабистонининг олимлари эса, бу вақтгача икки ёки ундан ортиқ никоҳи бор эркакларда юрак хасталигига чалиниш хавфи тўрт марта юқори бўлишини аниқлаган.