Божхона хизматининг раҳбар ўринбосари Матраимов «раҳбарият сиёсатига мос келмаганлиги учун» ишдан олинди

660

Премьер-министр Сапар Исаков Райимбек Матраимовни давлат божхона хизмати раисининг ўринбосари хизматидан олиш бўйича буйруққа қўл қўйди. 2016-йилнинг февралида «Азаттык» радиосининг журналистлари амалдорнинг яқин қариндошларидан қимматбаҳо кўчмас мулкни топишган, шу билан бирга унинг йиллик ждаромади 8500 минг АҚШ долларига яқин маблағни ташкил қилади.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати билдиришича, Матраимов «Давлат фуқаролик хизмати ва муниципал хизмат ҳақидаги» қонуннинг 47-моддаси 1-қисми бандига кўра, хизматдан бўшатилди.

Қонунга кўра, уни «ўлканинг сиёсий раҳбарияти олиб бораётган сиёсат билан қабул қилган қарорларига унинг фаолияти мос келмаганлиги» учун ишдан четлатишди.

Уни 2015-йилнинг августида давлат божхона хизмати раисининг ўринбосарлигига тайинлашгунга қадар Матраимов саккиз йил оралиғида Ўш божхонасининг раҳбари бўлган. Бир нечта лавозимларни алмаштиргандан сўнг у барча жанубий-ғарб божхона хизматининг раҳбари бўлган.

2016-йилнинг февралида «Азаттык» радиосининг журналистлари текширув олиб бориб, унча катта бўлмаган расмий даромадга қарамасдан Матримов Ўш шаҳрида «Народный» икки супермаркети билан «Эрем» спорт комплексига эгалик қилишини аниқлашган.

Шунингдек журналистлар Матраимовнинг яқин қариндошларига рўйхатга олинган уч кошонани топишган. Ўш шаҳрининг марказида жойлашган икки қаватли уй унинг онаси Апиза Матраимова номида.

Ўш шаҳридаги давлат резиденциясининг яқинидаги энг қиммат уйларнинг бири унинг КСДП президент партиясидаги депутат акаси Искендер Матраимовга тегишли. Яна бир уйга унинг яқин ҳамкасби Зафар Айдаров эгалик қилади.

Матраимов ўзи Бишкенинг Эркинлик бульвари билан Ипак йўли проспекти кесилишида қимматбаҳо уйларнинг бирида яшайди.

бундан ташқари «Азаттык» журналистлари Матраимовнинг ўғли чет эл курортларидаги кемаларда дам олиб, 43 минг доллар (3 млн сомдан бир оз кўпроқ пул) бўлган соат тақиб юрганини аниқлашган.

Шу билан бирга журналистлар таъкидлашича, амалдорнинг расмий даромади декларацияга кўра, ҳар йили 587 минг сомни ташкил қилади, бироқ у 57 ва 39 квадрат метрни ташкил қилган икки хонадон билан «Лексус-GX460» русумидаги машинага эгалик қилади.

Муаллиф: Гулжан Эшбаева