Қирғиз-қозоқ чегараси: Навбатда 600дан ортиқ юкли автомобил турибди

537

Қирғизистоннинг чегара хизмати қирғиз-қозоқ чегарасининг назорат-ўтказиш пунктларида автомобиллар сонининг кўпайгани ҳақида билдирди. «Ак-Тилек» назорат бекатида 400дан ортиқ оғир юк автомобили турибди.

Чегара хизматининг маълумотига кўра, «Ак-Тилек» назорат-ўтказиш бекатларида 427 юкли автомобил тўпланиб қолган.

Шунингдек бундай ҳолат «Чон-Капка» бекатида ҳам юзага келиб, у ерда 187 оғир юк машинаси тиқинда турибди.

Чегара хизмати бошқа назорат-ўтказиш бекатларида одамларнинг тўпланиб қолиши ва тиқинлар кузатилмаганини қўшимча қилди.

Соғлиқни сақлаш министрлиги билдиришича, ўтган кунларда чегарада турган юкли автомобилларнинг саккиз ҳайдовчисига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Дипломатик келишмовчиликлар

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият президент Алмазбек Атамбаевнинг қозоқ ҳукумати номига айтган танқидлари сабабли оғирлашган. У асосан ўлканинг бойликларини «ўғирламоқда» деб айблаган.

Шундан сўнг 10-октябрда қозоқ чегарачилари фуқароларни ўтказиш тартибини мураккаблаштирган — ўтказиш бекатларида навбат кутишлар пайдо бўлиб, автотирбандликлар юзага кела бошлгана.

Вазият 18-октябрда яхшиланган — икки давлатнинг ҳукумати фуқаролар билан бўш машиналарнинг чегарадан ўтишини осонлаштиришга келишишган.

Лекин юкли автомобилларни енгиллатилган тартибда ўтказиш бўйича муаммо бугунги кунгача хал қилинмади.

Қозоқ ҳукумати назоратни кучайтиришни ноқонуний импорт ва контрабанда билан кураш деб тушунтирмоқда.

Муаллиф: Ислам Розиев