Исаков: Қирғизистоннинг Қозоғистонга босим кўрсатиш усуллари «кўп»

621

Премьер-министр Сапар Исаков билдиришича, агар Қозоғистон билан вазият «мана шундай ёмон бўйича» қоладиган бўлса, Қирғизистон ўзининг босим кўрсатиш бўйича воситаларидан фойдаланади.

Премьер-министрнинг айтишича, Қирғизистон Қозоғистонга нисбатан «ўзини тутиб», босим кўрсатиш воситаларидан фойдаланмаган.

«Биз улардан фойдаланмадик ва мен унгача етказишмайди деб ўйлайман. Сабаби биз бошқаларга нисбатан ўзимизни тутиб, бу босим ўтказиш воситаларидан фойдаланмадик. Бироқ вазият шунга олиб борса, биз барча воситалардан фойдалана бошлаймиз, вақт оз қолди», — деди у.

Исаков билдиришича, ўлка бюджетига 1 млрд сом тушмай қолиши мумкин, бироқ улар ўлка «иқтисодига анча унча таъсир қилмайди»

«Бу иқтисодга унчалик таъсир қилмайди — бу тахминан 0,3%, бюджетга 1 млрд сомдан ортиқ пул тушмай қолиши мумкин. Бироқ бу бизга худо берган қўшнимиз деб ўйлайман. Шу сабабли биз бир оз кутиб турамиз. Агар бўлмаса, воситалардан фойдалана бошлаймиз», — деди у.

Ҳозирги президент Алмазбек Атамбаев ҳам шу фикрда, у тараққиёт бўйича миллий кенгаш йиғинида «ўлка бу нарсани бошидан ўтказа олади» деб билдирган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева