Қозоғистон ҳукумати агар Қирғизистон ўз божхонасидаги камчиликларни бартараф қилмайдиган бўлса, қозоқ-қирғиз чегарасидаги назоратни кучайтирмоқчи.
Қозоғистоннинг молия министрлигининг давлат даромадларининг комитети раисининг ўринбосари Госман Амрин журналистларга улар қирғиз томоннинг чегарадаги божхона назоратини қачон яхшилашганини кутишаётганини айтган.
«Қирғиз томон талабларга розилигини билдирган, бироқ ҳозирча ҳеч қандай расмий жавоб келмаган. Биз ҳамон кутяпмиз. Барча керакли маълумотларни биз уларга жўнатганмиз. Бизда тегишли шартномалар бор. Уларга қўл қўйиб, расмий қабул қилиш керак», — деди Амрин.
Унинг сўзларига кўра, чеградаги вазиятни ҳал қилиш учун солиқларни тенглаб, шу билан бирга Қирғизистон учун ҳам товарларнинг бир хил баҳосини киритиши керак.
У ўлкалар бу масала бўйича шартномаларга эришганига бир ҳафта бўлганини қўшимча қилиб, бироқ қирғиз томондан расмий жавоб йўқлигини айтди.
«Мен такрор айтгим келади, биз муаммони биргаликда хал қилишга ҳаракат қилишимиз керак, сабаби биз туғишган ўлка ҳисобланамиз. Агар улар бу нарсага маъқул бўлишмаса, биз чегарадаги назоратни кучайтиришни давом эттираверамиз. Биз бу нарсани очиқ айтяпмиз», — деб билдирди Амрин.
Амриннинг айтишича, қирғиз божхонасидаги вазият «бир кунда пайдо бўлмаган» ва Ероосиё иқтисодий комиссияси муассасанинг ишидаги «камчиликларни» тасдиқлай олган.
«Йўл харитаси»
Қирғизистоннинг иқтисод министри Артем Новиков 25-октябрда билдиришича, Қирғизистон икки ўлканинг чегарасидаги вазиятни йўлга солишга йўналтирилган йўл харитасига қўл қўйишдан бош тортган.
Унинг айтишича, қозоқ томон «йўл харитасига қўл қўйилганда ҳам чегара очилмаслигини, эркин ҳаракат бўлмаслигини» маълум қилган.
Шунингдек, Новиков қирғиз билан қозоқ томон йўл харитасининг 48 пункти ичидан 43и бўйича тўлиқ турда ўзаро тушуниб, ёзилган шартлар асосан Қирғизистон вазифаларидан иборатлигини айтган.
Қозоғистон ўзининг чегарадаги назоратини кучайтирганини Қирғизистондан чиқаётган контрабанда билан тушунтирган. Бироқ қирғиз томон бундай муаммо барча ЕОИИ ўлкаларида бор деб ҳисоблайди.
Дипломатияк аразлашув
Қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият президент Алмазбек Атамбаев 7-октябрда сўзлаётиб қозоқ ҳукумати ҳақида ёқимсиз нарсаларни айтгандан кейин оғирлашиб кетган.
Ўзининг табрик сўзларини айтйётган вақтда Атамбаев Қозоғистон ҳукуматини «Бакиевни яхши кўради» ва уларни ўз ўлкасининг «бойликларини ўғирламоқда» деб айблаган.
Шундан сўнг қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтиш муаммолари юзага кела бошлаган — назорат ўтказиш бекатларида навбат кутишлар бўлиб, автотирбандликлар пайдо бўла бошлаган.
Бундай вазият 18-октябргача сақланиб турган — икки давлатнинг ҳукумати фуқаролар билан бўш машиналарни чегарадан ўтишини соддалаштиришга келишишган. Ҳозирда энг асосий муаммо — чегарадан юкли фураларни қозоқ чегарачилари томонидан тез ўтказилиши.
2017-йилнинг 1-ноябрига нисбатан қирғиз-қозоқ ўтказиш бекатларида 700дан ортиқ юкли машиналар йиғилиб қолган.
Муаллиф: Рустам Халимов