Атамбаев таржимадаги қийинчиликлар сабаб ЕХХТ билан қандай уришиб кетди?

945

Президент Алмазбек Атамбаев ЕХҲТнинг Парламент ассамблеясининг махсус координатори Азай Гулиевнинг Қирғизистондаги «цензура» ҳақидаги сўзлари учун уни танқид қилди. Бироқ Гулиев бу нарасани айтмаган,  Атамбаев эса нотўғри синхрон таржима асосида хулоса чиқарган.

Келишмовчилик 16-октябрда Атамбаев халқаро кузатувчилар билан учрашув вақтида содир бўлган.

Қирғизистон президенти шу куни Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Парламент ассамблеясининг матбуот анжуманида айтилган Гулиевнинг сўзларидан норози бўлган. Атамбаевни унинг Қирғизистонда цензура бор деб айтганлари норози қилган.

Атамбаев узоқ сўзлаган, унинг мазмуни Қирғизистон ҳукумати яна ғарб ўлкалари каби миш-миш учун ОАВларига қарши ариза беришга ҳақли деганини билдиради.

Гулиев «цензура» ҳақида айтмаганини ва уни ОАВлари нотўғри тушуниб олишган деб жавоб берган.

Бу янги можарога сабаб бўлиб, Атамбаев «АКИпресс» нашрини айблаган. Сабаби у Гулиевнинг сўзлари ёзилган материалга таянган. «АКИпресс» эса эртаси куни Гулиевни кечирим сўрашга чақирган.

«АКИпресс» ўзининг ҳақлигини далили қатори матбуот анжуманида таржимонининг цитатасини келтирган.

«Шунга қарамай, ОАВларининг вакиллари билан аризалар натижада қандайдир бир қийинчиликлар билан цензурага олиб келган», — деган сўзларни айтган синхрон таржимон.

Kloop.kgнинг муҳаррири Гулиев сўзларининг асл нусхасини эшитиб кўриб, уни ўзлари таржима қилишган.

Мана шундай айтган у инглиз тилида:

«The Constitution guarantees freedom of expression and explicitly prohibits criminal prosecution of defamation. However defamation claims had an adverse effect on public debate and resulted in cases of self-censorship».

Бу фразанинг таржимаси:

«Конституция фикрни эркин билдиришга кафолат беради ва туҳмат учун жиноий таъқибни таъқиқлайди. Бироқ туҳмат учун аризалар жамоатчилик муҳокамаларга салбий таъсир қилиб, ўзини-ўзи цензуралашга олиб борган».

Хулоса: Гулиев таржимон айтган нарсадан умуман бошқани билдирган. «АКИпресс» фақатгина таржимоннинг сўзларига таянган, Атамбаев эса шундан хафа бўлган.

Муаллиф: Рустам Халимов