Ўш вилоятининг Новқат районида антитеррористик операция вақтида миллий хавфсизлик давлат комитетининг икки ходимини пичоқ билан яралашди. Куч тизимлари ходимларини касалхонага етказишди, уларнинг аҳволи қониқарли.
МХДҚнинг матбуот хизмати билдиришича, 9-октябрда антитеррористик операция вақтида куч органининг икки ходими пичоқдан яраланишган.
Новқат район ҳудудий касалхонасининг бош шифокори Асамидин Марипов «Азаттык» радиосига берган интервьюсида МХДҚ ходимларининг бири кўкрагидан пичоқ билан жароҳат етказилиб, бирининг ўпкаси тешилганини билдирган.
Унинг айтишича, жабрланувчилар тўрт соат операция қилиниб, улар кўп қон йўқотишган. Ҳозирда шифокорлар уларнинг аҳволи қониқарли деб айтишмоқда.
«Вилоятда "Қўлга олиш" режаси эълон қилиниб, халқаро террористик ташкилот аъзоларининг шахси аниқланди. Жиноятчилар қидирилмоқда», — деб билдирди МХДҚнинг матбуот хизмати.
Новқат райони милицияси МХДҚнинг ходимларига ҳужум қилиш факти бўйича жиноий иш қўзғади.
Муаллиф: Айдай Эркебаева