Эпоснинг нусхасини Атамбаевдин Ўзбекистонга бўлган расмий иш сафари вақтида Тошкентда совға қилишди. Совғани Қирғизистон президентига Ўзбекистон раҳбари Мирзиёевнинг шахсан ўзи топширди.
Бу Манас эпоссининг ўзбек тилида нашр қилинган биринчи нусхаси.
«Биргина қирғиз халқининг эмас, бутун турк тилли халқларнинг уникалдуу мероси деб ҳисобланган "Манас" эпоси бизнинг ўлкада жуда машҳур. Бизнинг фуқаролар бу асар билан мукаммал танишиш учун биз яқин орада уни биринчи марта ўзбек тилида нашр қилдик», — деб билдирди Ўзбекистон президенти.
Атамбаев бундай совға учун Мирзиёевга миннатдорчилик билдириб, бу эпос унга 2010-йили Қирғизистон жанубидаги миллатлар аро можарода ёрдам берганини қўшимча қилди.
Ўзбек тилида Қирғиз Республикасининг халқ ёзувчиси Бексултан Жакиевнинг қисқартирилган «Манас» эпосининг версияси таржима қилинган. Таржима муаллифи таниқли филология фанлари номзод ва ўзбекистонлик манасовед Зухритдин Исамутдинов.
Бу вақтгача «Манас» эпоси турк тилига таржима қилинган. Бундан ташқари Хитойнинг Пекин шаҳрида эпоснин операси хитой тилида саҳнага чиқарилган.
«Манас» — йирик қирғиз эпоси. У инсониятнинг маданий мерослари рўйхатига ва «дунёдаги энг катта эпос» қатори Гиннес китобига кирган.
Муаллиф: Субанбек Ташбалтаев