Премьер-министр Сапар Исаков катта навбат кутишлар ва ходимларнинг қўпол муомаласи юзасидан тушган шикоятлар туфайли кутилмаганда «Манас» аэропортига рейд олиб борди. Ҳукумат раҳбари раҳбариятга мазкур муаммоларни икки ой ичида ҳал қилишни топширди.
Исаков учиб келганлар ва учиб кетувчилар залини, юк бўлимини текшириб, аэропортнинг йўловчилари билан суҳбатлашди.
Исаковнинг шахсан ўзи божхона назоратидан ўтишда узоқ навбат кутишлар бўлаётганига гувоҳ бўлди, йўловчиларни ходимларнинг қўпол муомаласидан арзланишлари бартараф қилинади.
«Турғунлар билан меҳмонлар асосли аризалар билан мурожаат қилишмоқда. ОАВлари ҳам бир неча марта аэропортдаги шароитлар йўқлиги ҳақида ёзишган. Чегара, божхона хизмати билан аэропортининг раҳбарияти бу масалаларни зудлик билан ҳал қилиш учун чоралар кўриш керак», — деди Сапар Исаков.
Премьер-министрнинг айтишича, аэропорт ходимлари йўловчиларга нисбатан хушмуомала бўлиб, инглиз тилини билишлари керак.
«"Манас" Аэропорти — ўлканинг асосий ҳаво майдони. Бизнинг ўлкага учиб келиб, учиб кетаётган ҳар бир одам ўзини қулай ҳис қилиши керак. Биринчи ва сўнги таассурот ҳам мана шу аэропортнинг тегишли ходимларини хизмат кўрсатиш сифатига ва шароитларидан юзага келади», — деди у.
Исаков аэропорт раҳбарияти билан божхона хизматига барча айтилган муаммоларни икки ой ичида ҳал қилишни топширди.
«Залларни кенгайтириш ва божхона назоратидаги кабиналар сонини кўпайтириш билан бирга барча масалалар икки ой ичида ҳал қилиши керак», — деб ёзган Исаков ўзининг "фэйсбук" саҳифасида.
Муаллиф: Ислам Розиев