Кун сурати: Силовсинлар аляскалик суратчининг уйига адашиб кириб кетишган

1033

Аляскалик фотограф Тим Ньютон эрта тонгда уйидан чиқиб, силовсин билан унинг етти боласини учратган.

«Етти мушук бизнинг кириш қсмда ўйнаётгани ёқимли кўриниш бўлди. Уларнинг онаси жуда эҳтиётлик билан сураткашни ва унинг камерасини кечгача қараб турди», — деб ёзган сураткаш фэйсбукда.

Фотограф ёввойи жониворларни чўчитмаган, улар уйнинг кириш қисмида ўйнаб юриб ҳовлига киришган.

Силовсин — Мушуклар туркумига кирувчи сарғиш жигарранг тусли жуни бор, териси қимматбаҳо ҳайвон, у ҳажми бўйича кўплаган итлардан каттароқ. Жониворни Шимолий Америка, Канада, Россия ва Марказий Осиёда учратиш мумкин.

Силовсин Қизил китобга кирган ва териси қимматбаҳолиги учун йўқолиб кетаётган ёввойи ҳайвонлар турига киради.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева