АҚШ: Лас-Вегасдаги отишма вақтида 50ка яқин киши ҳалок бўлди, қотил ўзини ҳам ўлдирди

653

Номаълум киши Лас-Вегасдаги мусиқа фестивали вақтида одамларга қарши ўқ узган. Сўнги маълумотларга кўра, 50га яқин одам ҳалок бўлиб, 200га яқини жабрланган. Ҳужумчини полиция отиб ташлаган.

Лас-Вегас шерифи жозеф Лобмардо билдиришича, кантри мусиқа фестивали вақтида 50га яқин одам ҳалок бўлиб, 200га яқини жабрланган. Унинг айтишича, шу вақтда хизматда бўлган икки полиция ходими ҳалок бўлган.

 

Полиция 62 ёшдаги ҳужум қилган Стивен Пэддокни йўқ қилган, дастлабки маълумотлар бўйича у маҳаллий яшовчи бўлган.

Полициянинг маълумотига кўра, ҳужум қилган киши яқин орадаги отел балконидан фестивал иштирокчиларини нишонга олиб ўқ узган. У ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ходимлари келган вақтда полиция машиналарини ота бошлаган.

Полиция отель ёнида штаб очиб, махсус операцияни бошлаб, уни давомида жиноятчи йўқ қилинган.

Маҳаллий ОАВлари гувоҳларга таяниб, ўқ отиш «тинимсиз бўлганини» билдирмоқда.

«Обойманын ортидан обойма — ўқлар ҳамма жойга учди», — деб айтди воқеаларга гувоҳлардан бири.

Лас-Вегасдаги воқеа АҚШ тарихидаги ҳалок бўлганларнинг сони бўйича энг йирик воқеа бўлиб қолди.

Қўшма штатларда клубларга ва кўнгил очар тадбирларига келган ўқувчиларга қарши ўқ отиш биринчи марта бўлмаяпти. Жорий йилнинг март ойида Цинцинатти шаҳридаги тунги клубнинг мижозлари бошқа дам олаётган одамларга нисбатан ўқ отган, натижада бир киши ҳалок бўлиб, яна 14 одам жароҳатланган.

Энг аянчли воқеа 2016-йилнинг июнида Орландо шаҳридаги (Флорида штати) «Пульс» номли бачабозлар клубида бўлган. Унда ҳужумчи 49 кишини ўлдирган ва 53 киши жароҳатланган.

Муаллиф: Метин Жумагулов