Давлат алоқа комитети «Адолатли жамият» («Таза коом») лойиҳаси учун рангили рекламаларни (лайтбоксларни) сотиб олиш учун 2 999 675 сомга тендер эълон қилди. Лайтбокслар ўлка бўйича почта бўлимларида ўрнатилади.
Давлат сотиб олишлар сайтида давлат алоқа комитети номидан ҳукуматнинг «Адолатли жамият» дастурининг рамзи бор рангли реклама сотиб олишга тендер эълон қилган.
Давлат сотиб олишлар департаментининг ходими Kloop.kgнинг мухбирига жами 427 лайтбокс ясатиш режалаштирилаётганини билдирди. Ҳар бир лайтбокскга 7025 сом сарфланади.
«Лайбокслар зарбларга бардошли пластикдан ясалганлиги учун қиммат бўлади. Шунингдек, у ёруғлиги билан бўлиб, ичида сув ўтмайдиган 70 дона светодиод бўлади», — деди департамент ходими.
Тендерда ютиб олган компания лайтбоксларни етказиб, бутун Қирғизистон бўйича почта бўлимларига ўрнатиши керак.
«Адолатли жамият» — электрон давлатни ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини юқорилатишга йўналтирилган ҳукумат лойиҳаси. Дастурнинг биринчи натидаларини ҳукумат 2018-йилнинг бошида сезса бўлади деб ваъда қилмоқда.
Муаллиф: Марат Абдикаликов