Агитация: Реклама учун миллионлар

791

Президент сайловининг тарғибот кампанияси бошлангандан бери ўлка бўйича номзодларнинг шиор ва чақириқлари эълони қилинмоқда.

Материалнинг асл нусҳаси  «Азаттык» радиосининг сайтига чиққан.

Шиорларнинг аксариятини ватанга бўлган муҳаббат, давлатни ривожлантиришга чақириқлар бўлганига қарамай, уларнинг арйимлари ажралиб туради. Сиёсий технологлар бу вақтгача бўлган сайловга нисбатан номзодларнинг рекламалари янги даражага чиққанини, бироқ ҳали хам камчиликлардан холи эмаслигини айтишади.

Кўчалар баннерларга тўлди

Ҳукуматнинг КСДП партиясидан президентликка номзод Сооронбай Жээнбеков.

10-сентябрга ўтар кечаси ташвиқот компанияси расмий бошланиб, ҳар бир қирғизистонлик тонгни президентликка номзодларнинг юзи билан кутиб олди. Телевидения, радио, кўчада ҳам ҳар қадамда президент бўламан деганларнинг баннерлари фуқароларнинг эътиборини тортди.

Айниқса президент бўлишга отланган олдиндаги номзодларнинг имкони бир хил бўлган вақтда ҳам шу реклама, тарғибот ишлари ҳал қилувчи рол ўйнайди гўё. Шунинг учунми номзодлар чиройли расмлар ва ажойиб шиорлар билан тарғибот ишларига киришди.

2011-йилдаги президент сайловида Алмазбек Атамбаевнинг штабида реклама жамоасига ишлаган Айнура Токтошева Қирғизистонда ўн фоизга етмаган сайловчи номзодларнинг дастури орқали овоз беради дейди. Буни билган сиёсий технологлар реклама тарғиботига эътибор қаратмоқда.

- Номзодлар ўз дастури билан таништираётганда 8-10 фоиз шу дастур орқали сайланади. Шу сабабли кўпи реклама ва одамнинг руҳиятига таъсир қилган PR тарғиботи орқали овоз беришади. Одам боласи бирор бир рекламани ёдлаб олиши учун камида 18 марта кўриши керак. Кўчадаги баннер, газетадаги расмлар фуқароларга номзодларни унутмаслиги учун тез-тез ёдга солиб туришига катта таъсир қилади.

Номзодларни ташвиқотга олиб чиққан шиор ва чақириқлари икки-уч сўздангина иборат бўлиб, унда бирдамлик, ватанпарварликка ундаган сўзлар бўлади. Номзодлар Омурбек Бабанов “Келажакка йўл” деб шиор қилса, Сооронбай Жээнбеков қирғиз тилида (“Кыргыз көчү жолун улайт”) ва унинг русча таржимаси «Единство народа – навсегда» (Ягона халқ– давомийдир) деган сўзни ўзига шиор қилди. Темир Сариевнинг “Ғалабага бирга” шиорини йўл бўйидаги баннерларда кўрса бўлади.

Номзодларнинг чиқимлари

Омурбек Бабановнинг Бишкек кўчаларининг биридаги тарғибот рекламаси.

Тарғиботнинг иккинчи кунида номзод Омурбек Бабановнинг сурати Бишкекнинг деярли барча йирик чорраҳаларига жойлаштирилиб, бошқа номзодлардан олдинга чиққандай. Унга нисбатан камроқ учраган Жээнбековнинг суратлари номзодни тез-тез эсга солиб турса, Сариевнинг баннери саноқли жойга илинган. Қолган номзодларнинг расмлари ҳозирча Бишкекда сезилмайди.

Бироқ МСК 13 номзод тарғибот ишларига турли миқдорда маблағ сарфлаётганини айтмоқда. МСК аъзоси Назарали Арипов бунга ҳар бир номзоднинг реклама материалидан бир нусҳадан МСКнинг махсус ишчи гуруҳига қолдираётгани билан тушунтирди.

- Ҳар бир номзодлар ўзининг сайлов фондини очган, барча тарғибот ишлари шу фонддаги пул орқали бўлмоқда. МСКда тарғибот ишларини назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган. Биз ҳар бир номзоднинг махсус вакили билан ишлаяпмиз. Шунингдек ҳар бир реклама материаллари, видео, аудио, баннер, газетадаги ташвиқот материаллар биз томонимиздан назорат қилиниб, бир нусҳасини сўзсиз оламиз. Бугунги кунда номзодлар орасида бир-биридан шикоятлар бўлмади.

МСК қайси номзод қанча баннерини қаерга жойлаштирганини билса ҳам, айтишга ҳаққимиз йўқ дейишмоқда. Бироқ номзоднинг сайлов фондидан сарфланаётган рақамларга қарасак, 11-сентябрдаги маълумот бўйича олдинги учликда Бабанов 110 млн. сом, Жээнбеков 36 млн, Сариев 24 млн. сом сарфлаганини кўриш мумкин.

Менталитет ҳисобга олинса...

Бакит Торобаевнинг Бишкек кўчаларидан биридаги тарғибот баннери

Сиёсий технолог Светлана Молдогазиева ҳар йили Қирғизистонда тарғибот технологияларига янгилик киритилиб, кўп маблағни талаб қилаётганини айтмоқда. Бироқ у ҳозирги номзодларнинг тарғибот кампанияси катта хато қилаётганини сезди.

- Олдинги сафдаги номзодларни сезаётган бўлсангиз чет ўлкадан сиёсий технологларни чақирмаган. Мени билганим Украинадан ва Россиядан махсус компаниялар бир неча номзодларга ишламоқда. Бироқ чет эллик компаниялар бизнинг ҳудуддаги ахолининг алоҳида жиҳатларини билмайди. Аксинча, уни маҳаллий политтехнологлар яхши билади. Шу сабабли бизда қишлоқма-қишлоқ, керак бўлса ҳар бир кўча, ҳар бир фуқарога таъсир қиладиган турғибот керак. Бир тарғибот рекламасини Қирғизистон бўйича илгандан кўра, областларга ўзига яқин шиор билан чиқса яхши бўлади.

Светлана Молдогазиева тарғибот компаниясининг ажралмас қисмига кирган компонентларнинг бири бу қора пиар, компроматлар эканини айтиб, олдинда номзодлар бу босқичга етиш эҳтимолини ҳам рад қилмайди. Мана шу қисмда номзодларнинг асл юзи очилиб, сайловчиларнинг танлови ўзгариши мумкинлигини айтмоқда.

МСК эса номзодлар орасидан бир-бирига шикоятлар тушса, аризаларга зудлик билан чора кўришидан огоҳлантиришди.

Президентлик сайловида иштирок этиш ниятини билдириб, МСКга аввалига 59 киши мурожаат қилган. Айримлари ўз аризасини қайтирб олса, айримлари тегишли шартлардан ўтмай, номзод бўлолмаган.

Марказий сайлов комиссияси 13 кишини рўйхатга олиб, номзод мақомини берган. Улар: Темир Сариев, Омурбек Бабанов, Сооронбай Жээнбеков, Бакит Торобаев, Эрнис Зарликов, Адахан Мадумаров, Азимбек Бекназаров, Токтайим Умоталиева, Улукбек Кочкоров, Арсланбек Малиев, Таалатбек Масадиков, Камчибек Ташиев жана Арстанбек Абдилдаев.

Қирғизистонда президент сайлови 15-октябрда бўлади.