Журналист Зулпукар Сапанов «динлар аро низо» қўзғани учун 4 йилга эркидан ажратилди

649

Бишкекнинг Биринчи май район суди «Учур» газетасининг бош муҳаррири Зулпукар Сапановни тўрт йил озодликдан маҳрум қилди. Суд унинг «Кыдыр санжырасы» китобида «динлар аро низони» қўзғатган чақириқлар бор деб ҳисоблайди.

Суд ҳукм чиқаргандан сўнг Сапанов суд залида ушланди. Журналист тўрт йилга кучайтирилган тартибдаги қамоққа кесилди.

Суд Сапановнинг «Кыдыр санжырасы» китоби ислом дини вакиллари билан насронийлар ўртасида «диний низони» қўзғатишга йўналтирилган деган прокурорларнинг сабаблари билан рози бўлди.

Сапановнинг ўзи эса қўйилган айбловларга рози эмас, у ўз фикрини айтганини билдирди.

Китобда журналист Қуръондаги донишманд Ҳизр худо бўлиб ҳисобланиб, Аллоҳ эса шайтон бўлиб қоладими деб савол берган.

Шунингдек муаллиф ўзининг китобида қирғизларнинг қадимги диний ишончларини, Қуръон, Библия, Таврот ва бошқа муқаддас китобларнинг ёзувларини кенг ўзганган. Муаллиф диний ходимлар элга Аллхга ишонишни таңуулап жатат деб хулоса чиқарган.

Китоб нашр қилинишидан норози бўлган Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг вакиллари бош прокуратурага ариза ёзишган. Дин бошқармаси Сапановнинг китобини мусулмонларнинг диний қадриятларини камситади деб билдирган.

Шундан сўнг бош прокуратура жиноий иш қўзғаган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева