Милиция 12 ёшли қизга нисбатан «бузуқлик» қилишда гумонланган шифокорни қўлга олди

714

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Чуй вилоятининг Орловка шаҳри касалхонасида 12 ёшли қизга нисбатан «бузуқи иш» қилган врачга жиноий иш қўзғади. Жабрланувчининг қариндошлари билдиришича, врач қизга шол қилувчи укол қилиб, мажбурлашга ҳаракат қилган.

Чуй вилояти ИИБининг матбуот котиби Нурбек Токтосунов Kloop.kgнинг мухбирига билдиришича, Орловка шаҳрининг умумий шифокорларнинг амалий марказининг врач-терапевти 9-сентябрда қамалган.

«Аризада боланинг онаси қизига врач осилганини айтиб берган. Қизнинг онаси милицияга врач шол қилувчи укол қилиб, сўнгра ўпиб қучоқлаганини маълум қилган», — деди у.

Қизнинг акасининг айтишича, бу воқеа 6-сентябрда қиз алоҳида палатада ётган вақтда эрталаб бўлган.

Жабрланувчи онасига унга ҳаракатсиз қилувчи укол таъсир қилгунча врач тез-тез палатага кирганини айтиб берган.

«У мени оёғимнинг ўртасини ушлади, мен қаттиқ тана аъзосини сездим, уни у менинг оёғимнинг орасига йўналтирди. Менда ҳайз кўриш вақти эди, балки шу нарса уни тўхтатгандир. Мен танамда унинг жинсий аъзосининг ҳаракатини ҳис қилдим», — деди у.

Жабрланувчининг қариндошлари билдиришича, врач кетиб шол қилувчи уколнинг таъсири тугагандан кейин қиз зудлик билан ота-онасига қўнғироқ қилган. Шу куни эрталаб улар милицияга мурожаат қилишган.

Токтосуновнинг айтишича, тергов битгунга қадар врач Кемин районининг вақтинча сақлаш изоляторида бўлади.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари «Бузуқилик қилиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғади. Тергов экспертизасининг барча керакли хулосасини кутмоқда.

Муаллиф: Александра Титова