Темир қишлоғининг яқинида ёнғин ўрмоннинг тўрт гектардан ортиқ ери билан қуруқ ҳашакларни қоплаган. Фавқулотда ҳолатлар министрлиги ёнғин билан курашиш учун 56 кишини жўнатган. Ёнғин ҳозирча ўчирилмаган.
ФҲМдан билдирилишича, ёнғин ҳақидаги маълумот навбатчи пультига 10-сентябрда соат 14:30да тушган.
ФҲМнинг ходимлари ёнғинни қоронғи тушгунча ўчиришган, бироқ шундан сўнг иш тўхтатилган. Ёнғинни ўчириш иши қайта 11-сентябрь куни эрталаб бошланган.
«10-сентябрда ёнғин ҳудудда ёмғир ёға бошлаб, ёнғин тарқалишини тўхтатган. Ҳозирда ўт ўчириш ходимлари майда ёнғинларни ўчириш билан шуғулланишмоқда», — деб билдиришди ФҲМнинг матбуот хизматидан.
Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.
Катта Аксуу қапчиғайи Иссиқкўлдаги энг таниқли сайёҳлик ҳудудларидан бири. Қапчиғайдаги тоғнинг юқори қисмида уч кўл бор, бундан атшқари бу ерда турли камёб ўсимликлар билан дарахтлар ўсади.
Муаллиф: Марат Абдикаликов