Премьер-министр Исақовнинг ҳайдовчиси йўл қоидасини бузганлиги учун жазоланади

789

Ҳукумат аппаратидан премьер-министр Сапар Исақов ўзининг ҳайдовчисини йўл қоидасини бузгани учун жазолашини билдиришти.

Ҳукумат аппаратининг ахборот билан таъминлаш бўлимининг раҳбари Гулнура Торалиеванинг билдиришича, премьер-министр Сапар Исақов ўзининг йўл қоидасини бузган ҳайдовчисини жазолайди.

Йўл қоидасини бузиш Исақов интервью бераётган вақтда видеога олинган, ўшанда машинани премьер-министрнинг тан соқчиси бошқариб бораётган бўлган.

«Сапар Исақовнинг кортежи йўл қоидасини бузгани бўйича ҳукумат раҳбари билади ва кузатув ходимига чора кўради. Шунингдек ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қоида бузиш бўйича маълумот беришгани учун миннатдорчилик билдиради», — деб ёзган фэйсбукда Торалиева.

Премьер-министрнинг машинаси йўл қоидасини бузган видеони «Настоящее время» нашри тасвирга олган.

Йўл қоидаси бузилган вақтда Исақовнинг журналист Жибек Багалиевага берган батафсил интервьюси видеокадрининг бир қисми, у вақтда журналист қиз ҳукумат раҳбари билан бирга машинада кетаётган бўлган.

Оператор қоида бузишни премьер-министрнинг машинаси ичидан тасвирга олган, кадр интервью олиш вақтида икки марта кўрсатилган.

Кейинчалик 24.kg нашри қоида бузилган лавҳани «Пиёдани ўтказишмади» деган номда Youtube видеохостингига эълон қилинган.

Муаллиф: Александра Титова