Россиянинг мудофаа министрлиги Ислом давлатининг (ИД) ҳарбий раҳбари Гулмурод Халимов Суриянинг Дейр-эз-Зора шаҳрига яқин жойда ҳаводан бўлган ҳужум натижасида ўлганини билдирмоқда. Бу вақтгача бир неча марта унинг ўлгани айтилиб , бироқ тожик жангарилари уни ҳалок бўлганини инкор қилишган
Россиянинг мудофаа министрлиги ҳаво ҳужуми натижасида «ИД»нинг «уруш министри» ва Тожикистоннинг махсус тайёргарликдаги собиқ милиция отрядининг раҳбари Гулмурод Халимов ўлганини билдирди.
«"ИД" халқаро террористик гуруҳининг "уруш министри" Гулмуровд Халимов ўлимга олиб борган жароҳатлари сабабли ҳалок бўлди», — деб билдиришди Россиянинг мудофаа министрлигидан.
Бундан ташқари ўлганларнинг орасида «ИД»нинг тўрт командири билан Дейр-эз-Зора шаҳрининг амири Абу Мухаммад Аш-Шимали бор. Уни 2015-йилнинг 13-ноябрида Парижда бўлган террактни уюштиргани учун ва Сурияга янги одамларни жўнатиш бўйича айбланмоқда.
Гулмурод Халимов ким?
Халимов Тожикистон милициясининг махсус тайёргарликдаги бўлимининг раҳбари, Ички ишлар министрлигининг олий академиясининг битирувчиси ва миллий гвардиянинг ҳарбий ҳодими бўлган.
Гулмурод Халимов 2015-йили Сурияга қочиб кетган.
Халимов 2015-йилнинг май ойида видео мурожаат қилиб, тожик ҳукуматини «мусулмонларга босим» ўтказиш бўйича айблаб, ҳамюртларини «кофирларнинг эмас, Аллоҳнинг қули» бўлишга ундаган.
У Тожикистонга қайтиб келиб, бу ерда ҳалифалик ўрнатишга ваъда берган.
Халимовга халқаро қидирув эълон қилинган. Америка Қўшма Штатлари уни манзили тўғрисидаги аниқ маълумот учун 3 миллион АҚШ доллар мукофот эълон қилган.
Кўплаган ОАВлари 2016-йилнинг июли ўртасида Интерпол Халимовни қидирувдагилар орасидае чиқарганини билдирган. Интерполнинг ўзим эса бу маълумотни инкор қилган.
Ҳарбий оиласининг ярмидан кўпи унинг ортидан кетган. 2017-йилнинг май ойида махсус хизмат Сурияга отасининг олдига кетишни хоҳлаган Халимовнинг ўғлини қўлга олган.
Июль ойида милиция Гулмурод Халимовнинг икки набираси билан икки туғишганини ўлдирган. Улар ҳам Тожикистондан чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, милиция билан тўқнашув вақтида ўқ теккан.
Муаллиф: Айдай Эркебаева