Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарадаги назоратни камайтирди

863

Ўш мэрияси 6-сентябрда қирғиз-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» ўтказиш пунктининг икки томонлама очилиши бўлганини билдирди. Энди икки ўлканинг фуқароларидан чегарадан ўтиш учун қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди.

Қирғизистоннинг расмий делегациясини вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиев, ўзбек томонни Андижон вилоятининг ҳокими Шухратбек Абдурахманов олиб борган.

Ҳукуматдагилар энди икки ўлканинг фуқаролари чегарадан фақат паспорт кўрастиб кўрсатиб ўтишларини ваъда қилди.

«Телеграмма каби нарсалар энди унутилади», — деди қирғизистонликларга Зилалиев.

Абдурахманов Қирғизистоннинг чегарадош ҳудудига йиғилганларга «тез кунларда чегарадан хавотирланмай ўта олишларини ва барчаси очиқ бўлишини» айтди.

Ўш мэриясининг матбуот котиби Талантбек Канатбек ўғлининг айтишича, чегарани икки томонлама очилиши бўйича 5-6-сентябрда Ўзбекистон давлат раҳбарининг Қирғизистонга бўлган расмий сафари вақтида икки ўлканинг президентлари Алмазбек Атамбаев билан Шавкат Мирзиёев сўзлашишган.

«Дўстлик» ўтказиш бекатининг очилишига минглаган турғунлар келишди.

«Дўстлик» чегараси Ўш билан Андижон шаҳарлари ўртасида жойлашган ва Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги энг йирик ўтказиш пункти бўлиб ҳисобланади.

Бу вақтгача қирғиз-ўзбек чегарасидан ўтиш жуда қийин бўлган. ўзбек чегарачилари қабул қилувчи томоннинг чақирув телеграммасини кўрсатгандан сўнг чегарадан ўтказишар эди. Ўзбекистонга фақат никоҳ тўйи, дафн маросими ёки бошқа зарур воқеалар учун боришга рухсат эди.

Қирғизистон томонда чегарага яқин яшаган мингдан ортиқ аҳоли «Дўстлик» ўтказиш пунктининг расмий очилишини кутишган, сабаби аввалги чекловлар сабабли қариндошлариникига бориша олмаган.

Шу сабабли очилиш маросимига минглаган яшовчилар йиғилишган

Чегаранинг ёпилиши

Ўзбекистон аввал бир томонлама Қирғизистонда 2010-йили бўлган исёндан кейин чегарадаги кўпгина ўтказиш бекатларини ёпган.

Қирғизистон жанубида 2010-йилнинг июнь ойида бўлган миллатлар аро можаро вақтида чегарани очишган. Жанжал вақтида 400дан ортиқ одам ўлган. Унда Ўзбекистон ўз ҳудудига Қирғизистондан борган 1000дан ортиқ қочқинни киритган.

«Дўстлик» ўтказиш пункти 2011-йили очилган, бироқ Ўзбекистон чегарадан ўтиш шартларини мураккаблаштирган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: "Азаттык"