Милиция харакатланаётган автомобил устига чиқиб олган йигитларни топди

754

Патруль милициясининг ходимлари катта тезликда кетаётган машинанинг устига чиқиб олган болаларни топди. Ҳайдовчига 3000 минг сом миқдорида жарима солиниб, лавҳадаги машинанинг устида кетаётган қаҳрамонларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўш ИИБининг матбуот хизматидан катта тезликда кетаётган машинанинг устидаги болалар Ўш вилоятидаги Олай райони турғунлари эканлигини билдиришди.

Милициянинг маълумотига кўра, машинанинг ҳайдовчисига уч минг сом жарима солинди.

«Видеодаги қолган қаҳрамонлар талабалар. Улар пойтахтдаги олий ўқув юртларига топшириб, Бишкекда юришибди. Биз уларнинг яшаган манзилини аниқладик, уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишларини олиб бордик», — деб маълум қилди ИИБнинг матбуот хизматидан.

Бу воқеани 21-августда OMKS номли ижтимоий тармоқдаги гуруҳга жойлашган. Унда ёш йигит машинанинг устига чиқиб кетаётганини, қолганлари эса ойнадан бошларини чиқариб олганини кўриш мумкин. Бу вақтда машинанинг спидометри соатига 90 чақирим тезликни кўрсатган.

Муаллиф: Нигина Мамадалиева