Президент Алмазбек Атамбаев Сапар Исаковни премьер-министрликка тайинлаш бўйича фармонни имзолаб, ҳукуматнинг янги таркибини қабул қилди.
Парламент Сапар Исаковни ҳукумат раҳбарлигига қабул қилди. Бу қандай бўлган?
Атамбаев фармонга 26-августда қўл қўйди. Сапар Исаков президент администрацияси раҳбари хизматидан кетиб премьер-министр бўлиб тайинланди.
Шунингдек Атамбаев Сапар Исаков таклиф қилган ҳукумат таркибини қабул қилди.
Бу вақтгача 25-августда кўпчилик коалициянинг йиғинида Сапар Исаковни премьер-министрлик хизматига номзоди қўлланди.
У депутатларни ўзини «бир ой оралиғида ўлканинг барча муаммоларини ҳал қиладиган» ривожланиш ва ислоҳат олиб бориш бўйича дастури билан таништирган.
Сапар Исаков ким?
Сапар Исаков президент Алмазбек Атамбаев администрациясининг етакчиси. Уни кўп вақтда президентнинг «ўнг қўли» ва давлат раҳбарининг ишончидаги кишиларнинг бири дейишган.
У 2017-йилнинг январигача президент администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлган. Бу вақтгача беш йил шу ведомствода ташқи сиёсат бўлимини бошқарган. Исаковни 2017-йилнинг март ойида Фарид Ниязовнинг ўринга президент аппарати раҳбари хизматига тайинлашган.
Президент сайлови бошлангунга қадар Исаковни давлат раҳбари лавозимига номзодларнинг бири қатори аташган, бироқ у бу сўзларни инкор қилиб, президентликка номзод бўлмаслигини билдирган.
Президент сайловига бир ярим ой қолганда Сооронбай Жээнбеков 22-августда КСДП партияси номидан президент сайловида иштирок этиш учун премьер-министрлик хизматидан кетган.
Бир неча кундан кейин Омуркулов фракция премьер-министрлик лавозимига 40 ёшдаги Сапар Исаков номзодлигини чиқараётганини билдирган.
Омуркуловнинг билдирувидан кейин интернет тармоқларида Исаковнинг шаънига салбий таъсир қилган видео пайдо бўлган, бироқ у лавҳадаги маълумотларни инкор қилиб, уни «президентликка номзодлардан бирининг буюртмаси» деб атаган.
Муаллиф: Эльдияр Арикбаев