Суд "Ата Мекен"нинг адвокатларига Атамбаевга 10 млн сом тўлаш мажбуриятини юклади

573

Бишкек шаҳар суди мухолифатдаги «Ата мекен» партиясининг адвокатлари Таалайгүл Токтакунова ва Канатбек Азизни маънавий зарар қатори президент Алмазбек Атамбаевга 10 млн сом тўлаб бериш мажбуриятини юклади. Юристлар президентнинг номуси ва шаънига салбий таъсир қилиш бўйича айбдор деб топилди.

Токтакунова Kloop.kgнинг журналистига ўзи ва унинг ҳамкасби суд мажлисида иштирок этмаганини билдирди.

Унинг айтишича, улар «ёлғон» ва «сатылма» суд нормаларига қаршилик билдириш мақсадида йиғинга боришмаган.

«Биз Бишкек шаҳар судига ишонмаймиз. Уларнинг ўз фикрлари йўқ, улар юқоридан айтилганларни бажаришади. Биз асосий жавобгарлар келмади деб, камида суд тингловини жилдиришади деб ўйлаганмиз, бироқ бундай бўлмади. Ҳаммаси биз тахмин қилгандай бўлди», — деди у.

Азиз ҳам Фейсбук саҳифасида мажлис бўилишини билиб туриб, қаршилик билдириш учун боришмаганини ёзган, сабаби «қарор ҳақида олдиндан билган».

Токтакунова билан Азиз қарор бўйича Олий судга арзланишади.

Бу вақтгача шундай қарорни биринчи инстанциядаги Бишкекнинг Октябрь район суди чиқарган, унда у Токтакунова ва Азизни президентга 10 млн сом маънавий зарар тўлаб беришни топширган.

Судда президент номидан Бош прокуратура иштирок этмоқда. «Ата мекен»нинг адвокатлари «Манас» аэропортига яқин қишлоққа қулаган турк самолётидаги юклар президент Атамбаевга тегишли мумкинлигини айтишгандан кейин бош прокуратура уларга қарши президент номидан судга берган.

Дача-Сув қишлоғидаги самолёт ҳалокати натижасида 39 киши ва самолётнинг тўрт экипажи қурбон бўлган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева