Биометрик паспортдан фойдаланишнинг мураккабликлари

815

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари биометрик паспортлардан фойдаланишдаги қийинчиликлардан арзланишмоқда. Уларнинг айтишича, банкларда ва давлат органларида паспортдаги электрон чипни ўқийдиган ускуналар йўқ, шу сабабли маълумотларни қоғозга ёзиб тасдиқлашга тўғри келмоқда.

Материалнинг асл нусхаси «Азаттык» радиосининг сайтида эълон қилинган. Муаллиф: Кубаничбек Жолдошев.

Давлат рўйхатга олиш хизматининг раиси Дастан Догоев бу вақтгача мана шундай муаммолар бўлганини тасдиқлаб, бироқ бу масалани ҳал қилиш учун 13 банк билан шартнома тузилганини ва давлат органларига электрон маълумот базасига йўл очилганини билдирди.

Янгиликнинг мураккабликлари

Айрим интернет фойдаланувчилари янги биометрик паспортни фойдаланишда юзага келган қийинчиликлар тўғрисида ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилишди. Уларнинг сўзларига кўра, банкларда, солиқ хизматида ва ижтимоий фонд каби паспорт маълумотларини талаб қилган тегишли муассасаларда биометрик паспортдаги электрон чипни ўқий олмаётган ҳолатлар бўлган. Шу сабабли улар фуқаролардан паспорт берган органдан тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни қоғоз турида олиб келишни талаб қила бошлашган.

Бу вақтгача давлат рўйхатга олиш хизмати фуқаронинг шахсий маълумотлари унинг биометрик паспортининг электрон чипида сақланишини эълон қилган. Бироқ хусусий тадбиркорлик билан шуғулланган журналист Тинчтик Алтимишев бу иш амалда янши паспорт билан давлат органларида юзага келган муаммолардан мисол келтирди:

-Яқинда хусусий тадбиркорликка боғлиқ ҳужжатларни йиғиб, давлат органларига боришга тўғри келди. Шунда янги паспортга боғлиқ муаммолар чиқди. Муассасаларга борганда янги паспорт ҳеч гарсага ярамай, унинг устидаги исм-фамилия, ИИН рақами бўлгани билан қолган маълумотларнинг барчаси ичида бўлади. Бир жойдан ҳужжат сўрасанг қаерда яшайсан, қаерда рўйҳатда турасан деган саволларни бериб, пушаймон қилишди. "Буларнинг ҳаммаси паспортнинг ичида" дейишганку десам, "у чипнинг ичида. Бироқ бизда чипни ўқийдиган дастур йўқ. Бу система биздаги базага қўшилмаган" деган жавобларни беришди. Шу сабабли қоғоз турида ҳужжатларни тасдиғини олиб келишимни талаб қилиб, кейин қайта давлат органларига навбатга туриб, йиғиб чиқдим. Шундай бўладиган бўлса, унда чипини ўқимаган биометрик паспортни беришни нима кераги бор?

Догоев: янглишмовчилик эмас, хавфсизлик

Ўша вақтда бир қанча жамоатчилик вакиллари тижорий банкларнинг хизматларидан фойдаланган вақтда банклар янги биометрик паспортни тан олмаган ва унинг яроқлилиги бўйича арзланган ҳолатлар бўлганини таъкидлашмоқда.

Янги паспортнинг электрон чипини ўқиган дастур барча банклар ва давлат ташкилотларида йўқлигини айтган давлат рўйхатга олиш хизматининг етакчиси Дастан Догоев бунинг учун тегишли муассасалар электрон базага қўшилиши кераклигини айтди.

Дастан Догоев бу ерда янги паспортнинг яроқлилиги бўйича муаммо йўқлигини билдирди:

- "Бундан фойдаланса бўлмас экан" деган аниқланмаган маълумотлар келмоқда. Бироқ бундай эмас. Бу паспорт фойдаланишга яроқли. Бизда икки давлат органининг халқаро экспертларининг хулосалари бор. Бу халқаро ИКАО ташкилотининг 93-03 деган стандартининг талабларига жавоб берадиган ҳужжат. Ҳозирги вақтда биз 13 банк билан шартнома тузиб, уларнинг биздаги электрон базадаги маълумотларни олишга имкони бор. Қолган банклар ҳозирча бизга келишмаган. Кейин бундан ташқари асосий давлат муассасалари мазкур системага қўшилган. Ҳозир бизда "Шимол" деган тизим ишланмоқда. Шу орқали барча давлат органлари бизнинг электрон рўйхатга олиш усулига қўшилиб, ишлай олишади.

Давлат рўйхатга олиш хизматининг маълумоти бўйича янги биометрик паспорт халқаро стандартдаги ҳимоя белгиларидан иборат бўлиб, унинг электрон чипида фуқаронинг бармоқ изи, рўйхати, оилавий ҳолати, истагига яраша миллати, нафақа ва тиббий варақаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва банк ҳисоби каби маълумотлар кўрсатилади. Бироқ ҳозирда уларнинг орасидан ҳайдовчилик гувоҳномаси, банк ҳисоби, нафақа ва тиббий варақалари тўғрисидаги маълумотлар электрон чипга киритилмаган.

Давлат рўйхатга олиш хизмати буларни кейинчалик киритишга ваъда берган. Дастан Догоев фуқароларнинг шахсий маълумотлари сақланган электрон чипни очиқ қолдиролмаслигини айтиб, бунинг учун уларнинг розилиги кераклигини айтди.

- Биз бу чиплардаги маълумотларни очиқ қолдиролмаймиз. Сабаби унда фуқароларнинг шахсий маълумотлари бор. Шунинг учун бу ерда хавфсизлик масаласи бор. Фуқароларнинг ўзини шахсий розилиги йўқ, биз уни очиб беролмаймиз. Шу сабабли тегишли муассасалар ва банклар биз билан шартнома тузиб, электрон базага қўшилиб, шундан сўнг фуқароларнинг розилигини олиб, шу асосида унга кира олишади. Бу қабул қилинган қоида.

Дастан Догоев янги паспортларнинг электрон чипини ўқишга имкон олиш учун банклар ва тегишли давлат органлари маълумотларни рўйхатга олиш базасига қўшилиш бўйича шартнома тузишга мажбурлигини таъкидлади. Бу ерда янги паспортдаги шахсий маълумотларнинг махфийлигини сақлаш чорасига боғлиқ чекловлар борлигини билдирди.

Давлат рўйхатга олиш хизматининг маълумоти бўйича ҳозирда 120 мингдан ортиқ янги паспортга бепул эга бўлган.