ҚСДПнинг ёшлар қаноти лидерини партия съездига киргизишмади

711

Социал-демократлар ёшлар партиясининг раҳбари Ренат Самудиновни филармониядаги партиянинг съездига киритишмаган. Ёш сиёсатчининг сўзларига кўра, ягона номзод олиб чиқиш мақсадида партия ичида сайлов ўтказиш ташаббусини кўтаргани учун уни делегатлар рўйхатидан ўчириб ташлашган.

Ренат Самудиновни филармониянинг кириш қисмида тўхтатиб, КСДПнинг съездига киришни таъқиқлашган.

«Координаторларнинг сўзларига кўра, юқоридан қарор чиқиб, партиянинг делегатлар рўйхатидан унинг фамилиясини чиқариб ташлашган. Менинг одамларим бу юқоридан ҳал қилинганини айтишди»,- деди Самудинов.

Самудиновнинг сўзларига кўра, партиянинг шаҳар ва район конференцияларида уни делегат қилиб чақиришган, бироқ амалда съезднинг делегатлар рўйхатида у йўқ бўлган.

Унинг таъкидлашича, социал-демократларнинг съездига ноқонуний равишда киритишмаяпти.

«Агар судга берсам, мен ютиб чиқаман», - деди у.

Ёш сиёсатчи қандай қилиб «бундай қилишганини» тушунмаяпти. Унинг сўзларига кўра, съездга киритмаслик қарори КСДПнинг номидан президентликка ягона номзод кўрсатиш мақсадида партия ичида сайлов ўтказиш таклифи билан чиққанига боғлиқ бўлмоқда.

Праймериз ўтказиш таклифини Самудинов 11-июлда айтган. Бу КСДП партиясининг сиёсий кенгаши премьер-министр Сооронбай Жээнбеков номзодлигини президентликка кўрсатиш қарорига қарши чиқади.

КСДП партиясидан президентлик лавозими учун курашга премьер-министр ва спикердан ташқари умумий уч киши қатнашмоқчи. Шунингдек, президентлик сайловига Чуй вилоятининг собиқ губернатори Сагинбек Абдрахманов ҳам иштирок этмоқчи.

«(Бир нечта номзодларни чиқариш) бир партия учга бўлинганини билдиради. Албатта, фоиз кўрсаткичи турлича бўлиши мумкин, бироқ (бошқа томондан қараганда) бўлинаётгандай кўриниши мумкин. Праймеризнинг ёрдами билан эса партия номидан кўп овоз олган номзодни танлаб олмоқчимиз ва умумий партия ягона номзод учун ишламоқчимиз», - деди Самудинов.

Самудиеов праймериз ўтказишни таклиф қилгандан сўнг у ўзининг мулки бўйича милицияга сўроққа чақирилган, КСДП котибияти эса уларнинг партиясида умуман ёшлар қаноти йўқлигини билирган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова