Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Метин Килич Бишкекда матбуот йиғини ўтказиб, Қирғизистонни собиқ муфтийи Чубак ҳожи Жалиловни исёнчи диний тарғиботчи Фатхуллах Гулен билан учрашганидан «норози» эканлигини билдирди.
Килич бу ҳақда 14-июль куни Туркияда 2016-йилдаги давлат исёнини амалга ошириш ҳаракатининг бир йиллигига бағишланган матбуот йиғинида билдирди.
Туркия элчисининг сўзларига кўра, Жалилов 2016-йилдаги воқеалардан кейин Гулен билан учрашган биринчи диний арбоб ҳисобланади.
«Бизни Қирғизистоннинг диний арбоби Туркияда давлат тўнтарилишини уюштиришга ҳаракат қилган ташкилот етакчиси билан учрашганлиги хавотирга солди», - деди Килич.
Элчининг қўшимча қилишича, Қирғизистонда Гуленнинг тарафдорларининг сони кўпаймоқда. Уни айтишича, агар уларнинг сони минга яқин бўлса, исёндан кейин уларнинг сони уч минга етган.
Жалилов июнь ойида Гулен билан АҚШга бўлган сафари давомида учрашган.
«Гулен жуда оддий киши, бундай одамлар билан учрашиш керак. Мен бундай раҳбар билан учрашишга мажбурман деб ўйлайман», - деди Жалилов «Super.kg» нашрига берган интервьюсида.
Собиқ муфтий 2016-йилнинг ноябрида ўзининг «Фэйсбук» саҳифасида Гуленни қўллашини ёзган.
Жалилов, Туркия ҳукумати Гулен йўлидан борганларга босим ўтказиши хавотирга солаётганини, у «кимларнидир мақтовига мухтож эмас, бироқ қирғиз жамоатчилигига тўғри таништириш зарур бўлган мусулмон олими» эканлигини ёзган.
«Себат» таълим масканларини ислоҳ қилиш
Килич матбуот йиғинида эътибор қаратган масалалардан бири «гулен» номланган Қирғизистондаги «Себат» турк лицейларини ислоҳ қилиш тўғрисида бўлди.
Туркия элчиси билдиришича, билим бериш масканларини ташкил қилувчиларнинг таркибига Қирғизистоннинг маориф министрлиги киргандан кейин лицейларда яхши ўзгаришлар бўлди.
«Келажакда ўқитувчиларни ёки битирувчилар орасидан кимдир террористик ҳаракатларда иштирок этадиган бўлса, ҳукумат бунга йўл қўймаслиги учун аниқ чораларни кўра олади. Бизнинг асосий истагимиз мазкур ўқув юртлари назоратга олиниб, [Гуленга тегишли] ташкилот аъзоларини аниқлаш бўйича ишларни бориши», - деди элчи.
Мазкур ўқув юртларидан «террористик хавфга» боғлиқ мумкин бўлган гумонларни бартараф қилиш учун фан ва маориф министрлиги 2017-йилнинг март ойида «Себат» лицейининг ташкилотчилари таркибига кириб, номини «Сапат» деб ўзгартирган.
Туркияда давлат тўнтарилишини амалга оширишга ҳаракат
Туркияда давлат исёнини уюштириш уюштириш ҳаракати 2016-йилнинг 16-июлига ўтар кечаси бўлган. Ҳарбий исёнчилар марказий телеканални, Туркия бош штабини ва Истанбулдаги Босфор кўпригини қўлга олиб, бироқ кейинчалик исён ҳаракати назоратга олинган.
Исён натижаси 1500 минга яқин одам жабрланиб, 3000 минга яқин киши ўлган.
Турк ҳукумати тўнтаришни амалга оширишда АҚШда яшаётган мухолифатчи сиёсатчи ва диний арбоб Фетхуллах Гуленни айблаган. Гуленнинг ўзи қўйилаётган айбларни инкор қилган.
Тўнтаришни амалга ошириш ҳаракатидан сўнг президент Эрдоган ўлкада фавқулотда ҳолат эълон қилиб, бу ҳозиргача давом этади. Исён ва Гулен билан боғлиқ бўлган 150 мингдан ортиқ киши ишдан четлатилган ва қамоққа олинганлар ҳам бўлган.
Муаллиф: Айдар Айбеков