Санкт-Петербургда ёнғин оқибатида етти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

799

Ёнғин 13 июль куни тунда Санкт-Петербургнинг жанубий-шарқидаги ангарда юз берган. Ёнғин оқибатида Ўзбекистоннинг етти фуқароси ҳалок бўлди.  

Ёниб кетган ангарнинг қурилмалари орасидан жасадлар топилди. Ангардан йўлак кафеллари ишлаб чиқаришда фойдаланилган.

Маълумотларга қараганда, ёнғин 600 квадрат метр майдони қамраб олган. Айни дамда ёнғин сабаблари аниқ эмас. Ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Россия Тергов қўмитасининг (РТҚ) Санкт-Петербург бўлими томонидан жиноий иш очилди. РТҚ тарқатган хабарларга кўра, айни дамда ёнғининг «даражаси билан боғлиқ масала ўрганилмоқда».

Мазкур ангарни ижарага олган аёлни қўлга олинган. Уни Ўзбекистоннинг етти фуқаросининг ўлимига алоқадорликда айблашмоқда. Тергов давом этмоқда.

Муаллиф: Марат Абдикаликов