Гиёҳванд моддага қарши курашиш бошқармасининг ходимлари қийноқ бўйича айбланмоқда

721

ИИМнинг гиёҳванд моддаларга қарши курашиш бош бошқармасининг икки ходими жиноятни тан олдириш мақсадида қийноқ қўллашда айбланмоқда.

Тергов версияси бўйича, 2015-йилнинг 3-июлида Чуй вилояти прокуратурасига милиция томонидан қийноққа учрагани бўйича арзланиб, бир киши мурожаат қилган.

Унинг сўзларига кўра, гиёҳванд моддага қарши курашиш бўлимининг ходимлари уни милицияга олиб бориб калтаклаб, жиноятни тан олдириш учун кўрсатма олишга ҳаракат қилишган.

Суд-тиббий экспертиза кўрсатишича, бу кишига «юқори даражада» қийноқ кўрсатилган.

Прокуратура гиёҳванд моддага қарши курашиш хизматида ишлаган тартиб соқчиларини «Қийноқ» ва «Лавозимни суистеъмол қилиш» моддалари бўйича икки йилдан сўнг айбдор деб топди.

Милиция уларни вақтинча қамоққа олиб, бироқ суд жиноятчиларни уй қамоғига чиқариш қарорини чиқарган. Тергов жараёни давом этмоқда.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова