ИИМ Қоракўл милициясининг етакчисини текширади — аҳоли вакиллар унинг истеъфосини талаб қилган

702

ИИМнинг шахсий хавфсизлик хизмати Жалолободнинг Қоракўл шаҳридаги милиция раҳбарини текшира бошлади. Маҳаллий турғунлар милицияга қарши арзланиб, уни хизматдан олинишини талаб қилишган.

Ички ишлар министрлигининг матбуот котиби Бакит Сейитов Kloop.kgга билдиришича, Қоракўл шаҳридаги милициянинг раҳбари Калик Айтбаевни шахсий шавфсизлик хизмати текширувга олди.

Сейитов хизмат текширувига нима асос бўлганини айтмаган. Бир неча кун аввал қилган видео мурожаатида маҳаллий яшовчилар милициянинг асоссиз фаолиятидан арзланиб, Айтбаевни ишдан кетишини талаб қилишган.

«Бизни унга берадиган саволларимиз бор. Ҳозир [Айтбаевга нисбатан қўлланиладиган чоралар тўғрисида] натижа чиқаришга эрта. Барча қарорлар текширув натижасидан сўнг чиқади», - деди ИИМнинг матбуот хизматининг раҳбари.

Қоракўлликлар 2-июлда митингга чиқиб, премьер-министр Сооронбай Жээнбековдан уларни маҳаллий милициянинг раҳбари Калик Айтбаевдан ҳимоя қилишни илтимос қилишган.

Бу вақтгача Жалолобод вилояти милициясининг матбуот котиби Сажира Кизирова Kloop.kg билан бўлган суҳбатида маҳаллий яшовчилар рейд олиб борилганлиги учун митинга чиқиб, милиция билан «уришишганини» айтган.

Бу Қоракўлликларнинг йил давомидаги биринчи даъвоси эмас. Март ойининг ўртасида Қоракўл шаҳрининг мэри Иляз Эркеев милиция раҳбари Айтбаевни ишдан четлатиш кераклигини айтган, сабаби у маҳаллий яшовчиларнинг арзларини текширмаган.

«Шаҳар яшовчиси милицияга номаълум кишилар тўққиз бош эшагини ўғирлаб кетишганини ва уни гўшти кейинчалик топилганини айтиб ариза ёзган. Бироқ иш текширилмай, ёпилган. Милиция маҳаллий ҳукумат билан бирга ишлаши керак», - деб билдирган Эркеев.

Айтбаев 2013-йили жиноий иш бўйича айбланган. Ўша вақтда унга нисбатан «ноқонуний текширув олиб бориш» ва «лавозимини суистеъмол қилиш» бўйича айб қўйилган.

Муаллиф: Рустам Халимов

Сурат: «Турмуш».