Мухолифатчи депутат Омурбек Текебаев бўйича ўтаётган суд йиғинида прокурорлар судланувчилардан кўрсатма олишни таклиф қилишди. Бироқ адвокатлар билан судланувчилар биринчи навбатда гувоҳлардан кўрсатма олиниши кераклигини айтишмоқда.
Айбловчи томоннинг сўзларига кўра, суд бир миллион доллар пора олишда гумонланаётган Омүрбек Текебаев билан Дуйшонкул Чотоновдан кўрсатма олишни бошлаши керак.
Тергов версияси бўйича Текебаев билан Чотонов бу пулни олиб россиялик тадбиркора Леонид Маевскийга «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга рухсат олиб беришни ваъда қилишган.
«Далилларни текшириш учун ўзгартиришлар киритиб, суд жараёнини давом эттиришни илтимос қиламан, аниқроқ айтганда, судланаётганлардан кўрсатма олишни бошлашни. Қўшимча бошва гувоҳлар пайдо бўлса, улардан ҳам кўрсатма олайлик», — деди прокурорларнинг бири.
Адвокатлар биринчи навбатда ўзлари томондан 50 ва айбловчи томондан қолган икки гувоҳдан кўрсатма олиши кераклигини айтиб қарши чиқишди.
«Биз белгиланган қоидани бузмаслигимиз керак, мен ҳимоя қилган одам кўрсатмани ўзи истаган вақтда беради, сабаби бу қонун доирасида», — деди адвокат Чинара Жакупбекова.
Суд барча гувоҳларни сўроқ қилиб битмагунча Текебаев кўрсатма беришдан бош тортди.
Бундан ташқари прокурорлар қолган гувоҳларнинг кўрсатмаларини эшитмай туриб, ишнинг материалларини текшира бошлашни талаб қилишди.
Оқловчилар бу процессуал қоидаларни қўпол равишда бузиш эканлигини айтиб, қарши чиқишди.
Муаллиф: Анна Капушенко