Россия ва Қозоғистон 2017-йилнинг янги биометрик паспортларни тан олди. Энди янги паспортларни бу ўлкаларга кириш, улар ҳудудида юриш ва улардан чиқиш учун фойдаланса бўлади.
Қирғизистоннинг ташқи ишлар министрлиги Қозоғистон билан Россия ҳукуматлари 2017-йилнинг янги русумдаги Қирғизистон биометрик паспортлари асосида визасиз қатнов тўғрисидаги шартномани имзолашганини билдирди.
Бунга 2000-йили Минскда Беларуссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия ҳукуматлари имзолаган фуқароларнинг ўзаро визасиз қатнови тўғрисидаги шартномаси асос бўлди.
2017-йилнинг май ойида Қирғизистонда эски паспортларни янги русумдаги биометрик паспортларга алмаштириш бошланган.
Янги ID-паспортга чип киритилган, унда фуқаронинг биометрик маълумотлари,ва унинг электрон-рақамли имзоси сақланади.
Ҳужжатда фуқаронинг миллати, оилавий ҳолати ва яшаган манзили тўғрисидаги маълумотлар ёзилмайди — бу маълумот чипда сақланади.
Бундай паспортлар Қирғизистон фуқароларига давлат органлари хизматидан интернет орқали фойдаланишга йўл беради.
Қирғизистонликларга янги ID-паспортлар 2017-йилнинг декабригача бепул берилади.
Муаллиф: Айдай Эркебаева