Ўшлик рассом қиз футболкаларни ўзига хос турда безайди

774

Рассом дипломини олгандан кейин Мадина Мирзакамилова ўз соҳиси бўйича Ўш шаҳрида иш тополмаган. Қоғозча чизилган расмлар ҳеч кимга керак бўлмаган. Шунда рассом қиз янги фактурани ўзлаштириб, кийим билан газламаларга ишлай бошлади. Ҳозир Мадинанинг қўлидан ўтган футболкалар ўшлик ёшлар орасида кенг тарқалди.

Тасвирий санъат мактабини тамомлаб, диплом олгандан кейин Мадина Мирзакамилова ўз касби бўйича ишга жойлашиш жуда қийин эканлигини тушунган. Шунда унга кийимларга расм солиш ғояси келган.

«Қоғоздаги, холстлардаги меҳнатим — суратлар шаҳарда улар ҳеч кимга қизиқарли эмас. Нимага шу расмларни либосга туширса бўлмасин деб ўйландим», — деди рассом.

http://

Ўзининг дастлабки ишларини у дўстлари учун қилган, сўнгра дўстларининг танишлари футболкаларга буюртма бера бошлашган.

«Энг биринчи буюртма дўстларим орқали оғиздан-оғизга ўтиб кела бошлаган. Кейин менга "Инстаграмда" саҳифа очишга ва шу ерда ўз ишларимни кўрсатишга маслаҳат беришди», — деб айтди Мадина.

Мадинанинг ота-онаси аввалига қизининг ишига ўсмирнинг навбатдаги қизиқиши деб аҳамият бермаган. Қизи пул топа бошлаганда ота-онасининг муносабати ижобий томонга ўзгарган.

«Менда қандай қилиб пул пайдо бўлаётганига улар ҳайрон қолишди. Кундалик ҳаражатларга пул сўрамай қўйдим, ўзимга бир нарсаларни сотиб олиб, уйга ҳам олиб келдим. Уйдагилар ҳам тўғри қабул қилишди», — деб айтиб берди рассом қиз.

http://

Мадина чет ўлкадан махсус бўёқ олдиради. Буёқ газламаларга мослашганлиги сабабли ўчиб кетмайди ва ювганда чиқмайди.

«Босмахонада чизилган расмлар гўзалликни ва масштабни очиб беролмайди, бўёғи бир неча марта ювгандан кейин ўчиб кетади. Мен чизган суратлар бүт технологиясини ҳисобга олганда бутун умр қолади», — деди у.

Ёш рассом қизнинг футболкалари Ўшда кундан-кунга машҳур бўлмоқда, ҳаридорлари ҳам кўпайган. Мадина расм чизишни янги усулларини ўрганмоқчи.

«Мен қандай газлама бўлмасин, жаздык болобу, футболками, устига расм чиза оламан. Деворга холстга ва қоғозга расм чиза оламан. Ҳозир мен баллончиклар билан автомобилларга расм чизаман. Камчилиги — сурат ювилиб кетади, бироқ ўзгачалиги бўлиб ҳам саналади», — деб мақтана кетди рассом.

Ҳозирда Мадина Мирзакамилова тадбиркорликни бирга давом эттириш учун ёш рассомлар жамоасини ташкил қилмоқчи. Унинг сўзларига кўра, барча рассомлар яхши иш тополмаслиги мумкин, бироқ унинг фаолияти яхши даромад олиб келади, ривожланишга ҳам йўл очади.

Муаллиф: Нурсултан Тороев