Фавқулотда ҳолатлар министрлиги Жалолобод вилоятининг Токтогул районида Бишкек-Ўш йўлида «Вольво» юк ташувчи ва бензин ташивчи машинаси тўқнашиб кетганини хабар қилди. Бензин ташувчи машинанинг ҳайдовчиси ҳалок бўлиб, «Вольво»нинг ҳайдовчиси билан йўловчиси касалхонага етказилди.
Йўл транспорт ҳалокати тахминан соат 22:20да бўлган. Йўлда юк ташувчи машина «Вольво» билан бензин ташувчи машина тўқнашиб кетган. Натижада бензин ташувчи йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетиб ёна бошлаган. Унинг ҳайдовчиси ҳалок бўлган.
Ёнғинни икки ўт ўчирувчи гуруҳ ўчирган.
«Вольво» ҳайдовчиси билан йўловчиси касалхонага етказилиб, уларнинг шахси аниқланмоқда.
Милиция йўл ҳалокати сабабларини текширмоқда.
Муаллиф: Анна Капушенко