«24.kg»: «Боинг-747»нинг қулашидан жабрланганлар қандай хун олишади?

740

«24.kg» маълумот агентлигининг журналистлари юк ташувчи «Боинг-747» қулашида жабрланганлар қанча пул олгани тўғрисида ёзилган  расмий ҳужжатларни топишди.

Умумий фавқулотда ҳолатлар министрлигининг ҳисобидаги маблағ бўлиштирилгунча бефарқ бўлмаган одамлар 102 миллион 499 минг сом ўтказган.

Ҳукумат ёрдам бўлиштирилган рўйхатни эълон қилмаган, буни жабрланганларнинг хавфсизлиги билан тушунтирди.

«24.kg» маълумот агентлигининг журналистлари 10-майгача ҳалок бўлганларни ва жабрланганларнинг оилаларига маблағ бўлиштиришни расмий ҳужжатларини олишди.

Ўша вақтда ҳукумат жаюрланганларнинг ҳисобига 92 миллион сомдан ортиқ пул ўтказиб қўйган.

Жабрланганларнинг ҳар бирига берилган пулнинг миқдори ва тўланиши 2,3 миллион сомдан 12,15 миллион сомгача боради.

Хун тўлашда ҳукумат ҳалок бўлган одамнинг яқинларини сонини, соғлигига келтирган зарарни ва руҳий таъсирни ҳисобга олган.

Масалан, жабрланганларнинг бирига 2,3 миллион сом тўланган — унга ҳалок бўлган қариндошини, вайрон бўлган уйнинг ва руҳий таъсирнинг хуни қўшилган.

Биров 4,15 миллион сом олган, авиаҳалокатда унинг оиласидан икки киши ҳалок бўлган.

Учинчиси ҳалок бўлган икки яқини, қўлида қолган етимлари, соғлигига келтирилган зарар ва вайрон бўлган уйи учун 6,3 миллион сом олган.

Ҳужжатларда кўрсатилган энг катта сумма — 12,15 миллион сом. Жабрланган кишининг тўрт яқини ҳалок бўлиб, уларнинг икки боласи етим қолган.

Ҳукумат етим қолган болаларга ҳам пул берган. Уларнинг хар бирига икки миллион сомдан ажратилган. Пул депозитга ўтказилган. Болалар бу пулларни вояга етгандагина олишади.

Яна тўққиз киши 500 минг сомдан олди, улар вайрон бўлган уйларни қайта тиклаш учун сарфланиши керак.

Ҳукумат маълумотига кўра, етти киши ўзига уй-жой сотиб олди. Новопавловка қишлоқ ҳукуматининг раҳбари Улан Садалиев ФҲМнинг махсус ҳисобида бўлиштирилиши керак бўлган пул қолганини, сабаби уни бир неча киши олмаганини айтди.

«Бугунги кунда маҳаллий халқда инфратүзүм ва аҳоли пункитини бундан кейинги мақоми бўйича саволлар бор — бу ерга қишлоқ мақоми бериладими йўқми номаълум», — деди у.

Бундан ташкари қулаган самолётга эгалик қилган Туркиянинг «ACT Airlines» авиакомпанияси ҳам ҳукуматга 42 миллион сом ўтказган.

Ҳукумат бу пулни қишлоқ яшовчиларига бермаган. Ҳукумат турк томоннинг 195 миллион сом миқдорида тўлиқ хун тўлашини кутиб, сўнгра пулни бўлитиришга киришади.

Юк ташувчи «Боинг-747» авиалайнери 2017-йилнинг 16-январида «Манас» ҳаво майдонига етмай, Бишкек яқинидаги Дача-СУ қишлоғига қулаган.

Ҳалокат натижасида 39 киши, унинг ичида тўрт экипаж азоси қурбон бўлган.

Муаллиф: Метин Жумагулов