Қирғизистонда Ғалаба куни муносабати билан Улуғ Ватан урушунинг ҳар бир фахрийсига 15 минг сом миқдорида ёрдам пули тўланди. Ўлкада бўлгани 640 фахрий қолди.
Бир марта берилувчи ёрдам пулларни тўлашга район ҳамда шаҳар ижтимоий тараққиёт бошқармасининг ҳисобидан 42,9 миллион сом ажратилди.
Ҳозир Қирғизистонда бўлган 640 уруш фахрийси — урушнинг 415 иштирокчиси, 173 уруш ногирони, концлагерларда балоғатга тўлмай туриб асир олинган 25 киши ҳамда Ленинград блокадасида бўлган 27 киши қолди.
2010 йилдан бериш уруш фахрийларига ҳар ойда 7 минг сом ҳақ тўланади. Шунингдек фахрийлар президент Алмазбек Атамбаев номидан умрбод ҳар йили 10 минг сом стипендия олишади.
Фахрийларнинг нафақасининг ўртача миқдори 7 минг сомдан юқори.
Муаллиф: Бегимай Исаева
Сурат: «Азаттык»