Freedom House Атамбаевнинг ОАВга қарши даъво аризаларини сиёсатга асосланган деб атади

678

Халқаро «Freedom House» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг ОАВга ва ҳуқуқ тартибот органларига қарши даъво аризалари «сиёсатга асосланган» деб билдирди. Ҳуқуқ ҳимоячилар ҳукуматдан эркин ОАВларни таъқиб қилишни тўхтатишни талаб қилишмоқда.

«Freedom House» ташкилотининг Европа ва Евроосиё бўйича дастурларининг директори Марк Берендт Қирғизистон ҳукумати ўлкада демократияни ривожланишига тўсқинлик бўлаётганини билдирди.

«Қирғиз давлати ўлкада демократияни ривожланиши учун мажбурий бўлган институтларга бевосита таъсир кўрсатмоқда. «Freedom House» ҳукуматдан ўзгача фикр айтган эркин ОАВлар билан ҳуқуқ ҳимоячиларга босим ўтказишни тўхтатишни ўлка ҳукуматидан талаб қилади», — деди Берендт.

Унинг сўзларига кўра, президентнинг ОАВга ва фуқаровий фаолларга қарши барча даъво аризалари «сиёсатга асосланган».

Қирғизистондаги таркибига 200дан ортиқ ҳукуматнинг эркин ташкилотга кирган фуқаролар назорати комитети ҳам ҳукуматдан ва бош прокурор Индира Жолдубаеванинг ҳаракатларини танқид қилган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ОАВга қарши даъво аризалари натижасида сўз эркинлиги рейтингидаги Қирғизистоннинг позицияси пастлаган деб ҳисоблашади.

«Журналистларга ва жамоат арбобларига қарши даъво аризаларини аввал бўлмагандай кучайиши “президент атрофида салбий жамоат фикрини яратиб, вазиятни кескинлаштирди”, халқаро резонансга туртки бўлиб, президентнинг обрўсига ва Қирғизистоннинг демократик сифатига катта зарар келтирди», — деб билдирди Комитет.

Бундай билдирувларга Атамбаевнинг номусини ҳимоя қилиш бўйича бош прокурор Индира Жолдубаеванинг икки ОАВга — «Заноза» ва «Азаттык» радиосига қарши берган даъво аризалари сабаб бўлди.

Ўлканинг асосий назорат органи 2017-йилнинг мартида ва апрелида «Азаттык» радиосига қарши икки, «Заноза» нашрига қарши беш даъво аризани берган.

«Заноза»га қарши даъво аризаси бўйича жавобгар қатори нашрнинг тенг ҳуқуқли аъзолари Нарин Айип (Наринбек Идинов) ва Дина Маслова, шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячиси ва собиқ депутат Чолпон Жакупова ўтмоқда.

Умуман олганда бош прокурор барча жавобгар тарафлардан 50 миллион сом ундириб беришни талаб қилмоқда.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова