Баптист аёлнинг қизи онаси қаерга кўмилганини билмайди

517

Онасининг вафот этганига ярим йил бўлса ҳам Жилдиз Азаева унинг жасади қаерга дафн этилганини билмайди. Азаева онасининг жасадини топиб, тегишли турда дафн қилгиси келади. Ҳозирда Жалолобод вилоятининг Ола-Буқа районини ҳукуматидан унга ер ажратиб беришни илтимос қилмоқда.

Ярим йил ичида Жилдиз Азаева онасини жасадини қазиб олиб, қайта кўмганлар қонун олдида жавоб бериши учун курашган. Натижада уч кишига шартли равишда ҳукм чиқарилган.

Бироқ Азаеванинг сўзларига кўра, у шу вақтгача онасининг жасади охирги марта қаерга кўмилганини билмайди. Ҳозир у маҳаллий ҳукуматга мурожаат қилиб, онаси Канигүл Сатибалдиеванинг жасадини дафн қилишга жой беришни илтимос қилган.

«Улар берамиз дейишди. Энди қочон беради деб кутяпман. Кейин онамнинг қабрини излай бошладим», — деди Азаева.

Ола-Буқа райони ҳокими Сонунбек Акпаралиев Азаеванинг билдирувини тажжуб билан қабул қилди.

«У қаерда эканлигини яхши билади, у шунчаки айтяпти, у милиция билан ўша ерга бир неча марта борган. Унга кўрсатишган», — деди у.

Акпаралиевнинг айтишича, ер ажратиб берилмайди, сабаби Канигүл Сатибалдиеванинг жасади дафн қилинган.

Дини учун қайта дафн қилиш

76 ёшдаги Канигүл Сатибалдиевани қайта кўмилиши бўйича можаро 2016-йилнинг октябрида бошланган. Бунга Сари-Талаа қишлоғидаги мусулмонлар қабристонига унинг жасадини маҳаллий яшовчилар кўмдирмагани сабаб бўлган.

Маҳаллий яшовчиларнинг ғазабига Сатибалдиеванинг дини сабаб бўлган — у тириклигида христиан-баптист динига сиғинган.

Марҳумнинг қизи Жилдиз Азаева онасини маҳаллий қабристонга кўмиш учун рухсат сўраб, ҳокимият билан маҳаллий давлат органларига мурожаат қилиб бир неча кун юрган.

Маҳаллий яшовчилар онасига ачиниб, рухсат бериши учун Азаева синглиси билан бирга имомларнинг талаби билан ҳқмқишлоқларининг кўз олдида ислм динини қабул қилишган. Шунга қарамай, уларнинг онасини маҳаллий қабристонга қўйдиришмаган.

Марҳумнинг жасади учун бир йил аввал бошқа баптист кўмилган қўшни Орукту қишлоғидаги қабристондан ер ажратиб беришган.

Бироқ бу қишлоқнинг яшовчилари ҳам Сатибалдиеванинг жасадини кўмишни таъқиқлаб, у қўшни Сари-Булак қишлоғидаги насронийлар қабристонига дафн қилинган. Бироқ ўша куни унинг жасади насронийлар талаби билан учинчи марта элга айтилмай бошқа жойга кўмилган.

Муаллиф: Александра Титова