Бишкекда ЕОИК йиғини сабабли марказий кўчалар уч кунга ёпилади

854

Бишкекда 13 апрелдан 15 апрелгача Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг ва ЕХҲТга кирган давлатлар раҳбарларининг учрашуви сабабли шаҳарнинг марказий кўчалари ёпилади.

Бишкекнинг назорат милиция бошқармаси шаҳарнинг марказий кўчалари 13-апрелда ёпилишини хабар қилди. Бироқ милиция йўллар қачон ёпилишини ва кўчаларда ҳаракатлар бўлмайдиган кесилишларни айтмаган.

Ёпиладиган йўллар:

Ипак йўли проспекти;

Чуй проспекти ;

Чингиз Айтматов проспекти;

Манас проспекти;

Абдрахманов (собиқ Совет) кўчаси;

Байтик Баатир кўчаси;

Фучик кўчаси.

Бишкекка келган давлат раҳбарларининг юриш йўналиши хавфсизлик учун ёпилади.

Назорат милицияси кўтарилган чораларни тўғри қабул қилиб, олдиндан бошқа йўналишларни танлашни илтимос қилади.

Бишкекда 14 апрелда Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғини ва жамоат хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо бўлган давлат раҳбарларининг норасмий йиғини бўлади. Учрашув давлат «Ала-Арча» резиденциясида ўтказилади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Сурат иллюстратив тарзда