Собиқ депутат Тологоновнинг ўғли: махсус хизматлар акамга тазйиқ ўтказиб, Текебаевга қарши кўрсатма олишни истаяпти

539

Ата Мекен»нинг собиқ депутати Райкан Тологоновнинг ўғли Иса Тологонов МХДҚ ходимлари уни турмада ўтирган акасидан мухолифатчи депутатлар Омурбек Текебаев билан Садик Шер Ниязга қарши кўрсатма беришни талаб қилишаётганини билдирди. Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети Иса Тологоновнинг билдирувини ишни «сиёсий томонга» олиб кетиш ҳаракати деб ҳисоблайди.

Иса Тологоновнинг сўзларига кўра, агар унинг акаси Муса Тологонов Шер Нияз билан Текебаевга қарши кўрсатма бермаса уни шартли равишда кесиб, муддатидан олдин озод қилишмайди, отаси эса қамоқда қолади.

«Бу ерда отамнинг эркинлиги тўғрисида масала қўйилмоқда. Улар буни узоқ муддатга ёпиши мумкин. Акамни ҳам қўйиб юбормаслиги мумкин. Муддатидан аввал шартли равишда кесилиб, чиқадиган вақти келганига қарамасдан унга ўзи ҳам, отам ҳам чиқмаслигини айтишган», — деди у.

Иса Тологонов отасининг соғлигидан хавотирланмоқда. Унинг сўзларига кўра, қамалишидан аввал бир ҳафта Райкан Тологонов даволаниб юрган.

Тологоновнинг катта акаси отасини қутқариб, ўзи ҳам озодликка чиқиш учун ҳозиргача отасининг собиқ партиядошларига қарши кўрсатма берган бўлиши мумкин эканлиги тахмин қилинмоқда.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети «Ата Мекен» партиясининг айрим аъзоларини 2010-йилдаги талончиликка алоқаси бор эканлигини тергов исботлай олди деб билдирди.

«“Ата Мекен” фракциясининг айрим депутатларининг ва қўлга олинган Тологоновнинг қариндошларининг айтган сўзларини бир жиноят учун жавобгарликдан қочиш учун талончилик бўйича жиноий иш фактларини сиёсий жиҳатга ўтказиш ҳаракати деб ҳисоблаймиз», — деб айтилади МХДҚнинг билдирувида.

Парламентнинг собиқ депутати Райкан Тологоновни махсус хизмат 28-мартда 2010-йилдаги талончилик бўйича айблаб қўлга олган. Тологоновнинг катта ўғли ҳам шу жиноятда айбдор деб топилган. У 13 йилга кесилиб, беш йилини ўтаб битди.

2013-йили Тологоновга қарши шундай жиноий иш юқўзғалган. Унда бу иш бўйича «Ата Мекен»нинг бошқа депутатлари — Турат Мадилбеков, Болот Шер ва Омурбек Текебаев ўтган. Бироқ бу иш тўхтатилган. 2015-йили Тологонов «Ата Мекен» партиясидан чиқиб кетган.

Муаллиф: Регина Им