Фан ва таълим министрлиги мактабларда ўқув китоблари учун ижара ҳаққи қайта олинишини билдирди. Маҳкама бундай усул янги ўқув китобларини чиқариш учун пул тўплашга шароит яратади деб ҳисоблайди. Бир ўқув китобининг ижараси 20 сом бўлади.
Фан ва таълим министрлиги эксперимент қатори Чуй вилояти Жайил районининг 40 мактабида ўқув китобларини ижара ҳақини киритди. Ҳозирча бошланғич синфнинг ўқувчиларига ҳар бир ўқув китоби учун йилига 20 сом тўлайди. Келажакда бу қоида ўлканинг барча мактабларига киритилиши мумкин.
Айрим ўқувчиларни ўқув китобларининг ижара ҳаққидан тўлиқ ёки ярим-ёрти озод қилиш бўйича таклифлар тушмоқда. Масалан, кўп фарзандли оилаларнинг болалари ёки ҳарбий ходимларнинг болалари ва бошқалар енгиллик олса бўлади.
Фан ва таълим министрлиги эски китобларни янгиларига алмаштириш учун мактабдаги ўқув китобларининг ижара ҳаққини қайта тиклашга қарор қилди.
Мактаб ўқувчилари 1996-йилнинг 2006-йилигача ўқув китобларидан фойдалангани учун пул тўлаб келишган, муассаса мутахассисларининг фикрича, бу ўқувчиларни янги ўқув қуроллари билан таъминлашга ёрдам берган.
Маориф министрлиги ўқув китобларининг танқислиги тўғрисида кўп марта айтишган. 2016-йилнинг августида маҳкама ҳар бир ўқув китобидан фойдаланиш учун йилига 15 сомдан пул олишни таклиф қилган.
Маълумотга кўра, Қирғизистоннинг барча мактабларида ўқув китоблари билан тўлиқ таъминлаш учун 600 миллион сомдан ортиқ маблағ керак. Бироқ давлат бюджетидан янги китобларни олишга эса кам маблағ ажратилади.
Муаллиф: Александра Титова